МИЕЛОПОЛИРАДИКУЛОНЕВРИТ
Миелополирадикулоневрит – орқа мия, унинг илдизчалари ва периферик нервлар зарарланиши. Орқа миянинг оқ моддасида демиелинизация ўчоқлари пайдо бўлади. Спинал илдизчалар ва периферик нервларда демиелинизация ўчоқлари, леммоцитлар пролиферацияси, томир деворларининг лимфоцитар инфилтрацияси ривожланади.
Касалликнинг бу тури радикуляр оғриқлар билан ўткир бошланади. Нервларни тортиб текшириш симптомлари мусбат бўлади. Марказий ва периферик типдаги фалажликлар, ўтказувчи ва сегментар типдаги сезги бузилишлари ривожланади. Тос аъзолари функцияси марказий типда бузилади. Оғир ҳолларда трофик бузилишлар, Горнер синдроми (птоз, миоз, энофтальм), диафрагма фалажлиги сабабли нафас олиш бузилишлари пайдо бўлади. Чуқур сезги бузилади ва бунинг натижасида сенситив атаксия ва афферент фалажлик ривожланади. Ликворда плеоцитоз ва оқсил миқдорининг бироз ошиши кузатилади.
Manba: © Z. Ibodullayev. Asab kasalliklari. 2-nashr. Darslik, Toshkent, 2021., 960 b.
© Ibodullayev ensiklopediyasi
© asab.cc
Изоҳларнинг минимал узунлиги 50 та белгидан иборат. шарҳлар бошқарилади
Қизиқ мақолалар
"Ибодуллаев энциклопедияси" бўлими бўйича