Миелин парда


Миелин парда – бир неча оқсилли ва липидли қатламлардан иборат мураккаб тузилишга эга парда. Аксоннинг нейрон танасига яқин қисми ва охирги периферик қисми миелин парда билан ўралмаган. Аксоннинг ҳамма жойи ҳам ушбу парда билан бир хил қопланмайди. Миелин йўқ жойлар ҳам мавжуд бўлиб, улар Раньве ўйиқлари деб айтилади. Раньве ўйиқлари ҳам марказий, ҳам ПНС аксонларида мавжуд. Миелин парда билан қалин қопланган аксонларда импульс тарқалиш тезлиги жуда юқори (80-120 м/с), юпқа қопланган аксонларда тезлик анча паст бўлади. Демак, миелин парда изоляция вазифасини ўтайди. Шу боис, бу парда емирилган аксонларда импульс узатилиши секинлашади. Миелин парда емирилган сайин натрий, калий ва бошқа ионлар учун мавжуд каналлар сони ҳам камайиб боради. Бунинг натижасида миелин пардада қутбсизланиш жараёни жуда сустлашади. Қутбсизланиш аксон бўйлаб импульсларни ўтказиш учун зарур жараён.   Демак, бу жараён бузилар экан, нерв толаси, яъни аксон ўз вазифасини бажара олмай қолади. Демиелинизация жараёни шу йўсинда давом этаверса, неврологик симптомлар юзага келаверади.

Manba: © Z. Ibodullayev. Asab kasalliklari. 2-nashr. Darslik, Toshkent, 2021., 960 b. 
             © Z. Ibodullayev. Umumiy nevrologiya. Darslik. Toshkent, 2021., 312 b. 
             © Ibodullayev ensiklopediyasi
              © asab.cc

Ctrl
Enter
Хато топдизнигзми?
Матнни танланг ва Ctrl+Enter тугмачаларини босинг
МУҲОКАМАЛАР
Изоҳларнинг минимал узунлиги 50 та белгидан иборат. шарҳлар бошқарилади
Ҳеч қандай изоҳ йўқ. Сиз биринчи бўлишингиз мумкин!
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Қизиқ мақолалар
"Ибодуллаев энциклопедияси" бўлими бўйича