МИОКЛОНИК-АСТАТИК ЭПИЛЕПСИЯ
Миоклоник-астатик эпилепсия – миоклоник-астатик хуружлар билан намоён бўлувчи тарқалган криптоген эпилепсия. Касаллик 1-5 ёшларда бошланади. Сабаби ноаниқ бўлганлиги боис криптоген эпилепсия гуруҳига киритилган.
Клиникаси. Миоклоник ва миоклоник-астатик хуружлар – ушбу эпилепсиянинг асосий клиник симптомларидир. Аммо баъзида эпилептик хуружлар тарқалган тоник-клоник хуружлар билан бошланади ва уларнинг кетидан миоклоник-астатик хуружлар қўшилиб келади. Миоклоник ва миоклоник-астатик хуружлар оёқ-қўлларда тўсатдан пайдо бўлувчи кичик амплитудали титроқлар билан намоён бўлади ва хуруж пайтида бола йиқилиб тушади. Бу пайтда гавдани олдинга букиб-ёзувчи ва буровчи титроқлар ҳам кузатилади.
Хуружлар ҳар доим ҳушнинг йўқолиши билан намоён бўлади ва кўпинча эрталаб рўй беради. Эплилепсиянинг ушбу турида 40% ҳолатларда абсанслар ҳам кузатилади. Баъзида фокал эпилептик хуружлар пайдо бўлади. Демак, миоклоник-астатик эпилепсия полиморф эпилептик хуружлар билан кечувчи эпилепсиядир. Булар – миоклоник ва миоклоник-астатик, тарқалган тоник-клоник, абсанслар ва фокал хуружлар.
Электроэнцефалография. ЭЭГ да асосий биоэлектрик фаоллик секинлашади ва частотаси 3-4 Гц бўлган тарқалган пик-тўлқинли комплекслар пайдо бўлади.
Прогноз. Касаллик прогнози турлича.
Manba: © Z. Ibodullayev. Asab kasalliklari. 2-nashr. Darslik, Toshkent, 2021., 960 b.
© Z. Ibodullayev. Epilepsiya. Qo`llanma. Toshkent, 2018., 128 b.
© Ibodullayev ensiklopediyasi
© asab.cc
Изоҳларнинг минимал узунлиги 50 та белгидан иборат. шарҳлар бошқарилади
Қизиқ мақолалар
"Ибодуллаев энциклопедияси" бўлими бўйича