Миячага қон қуйилиши
Миячага қон қуйилиши мияча симптомларидан ташқари IV қоринча ва мия устуни симптомлари билан намоён бўлади. Клиник симптомлар энса соҳасида кучли оғриқ, мияча симптомлари, барча мушаклар гипотонияси, бош айланиши ва Брунс синдроми (бош ҳолатини ўзгартирганда қусишнинг кучайиши), нистагм, Гертвиг-Мажанди симптоми (бир кўзнинг юқорига, бир кўзнинг пастга қараб қолиши), энса мушаклари ригидлиги, псевдопарез, мия устунида жойлашган ҳаётий муҳим функцияларнинг бузилиши билан намоён бўлади.
Manba: ©Z. Ibodullayev. Asab kasalliklari. 2-nashr. Darslik, Toshkent, 2021., 960 b.
©Z. Ibodullayev. Nevrologiya. Qo`llanma., Toshkent, 2017., 404 b.
©Z. Ibodullayev. Insult va koma, Toshkent, 2013., 193 b.
© Ibodullayev ensiklopediyasi ©asab.cc
Изоҳларнинг минимал узунлиги 50 та белгидан иборат. шарҳлар бошқарилади
Қизиқ мақолалар
"Ибодуллаев энциклопедияси" бўлими бўйича