Янгиликлар Ибодуллаев энциклопедияси Менингеал симптомларни текшириш

Менингеал симптомларни текшириш


Менингеал симптомлар соғлом одамда бўлмайди. Бундай симптомлар юзага келиши учун мия пардалари таъсирланган бўлиши керак. Шунинг учун ҳам бу симптомлар менингит, субарахноидал қон қуйилиш ва менингиомаларда кўп учрайди.
Менингеал симптомларга қуйидагилар киради:
  • Энса мушаклари ригидлиги
  • Керниг симптоми
  • Брудзинский симптоми (юқори, ўрта ва пастки)
  • Лессаж симптоми (ёш болаларда)
Энса мушаклари ригидлиги. Бемор текис ва равон жойда тепага қараб ётади. Врач унинг бошини қўли билан ушлаб олдинга эгади (13.8-расм). 



Энса мушаклари ригидлиги турли даражада ифодаланган бўлади: агар бошни олдинга эгганда даҳан кўксига 1–2 см га етмай қолса – енгил, 3–5 см етмай қолса – ўрта даражадаги ригидлик деб айтилади. Агар бош умуман олдинга эгилмаса ёки орқага қайрилиб турса – унда кучли даражали ригидлик ривожланган бўлади. Энса мушаклари ригидлигини Нери симптоми билан адаштирмаслик керак. Нери симптоми ҳам худди шу тарзда, яъни бошни олдинга эгиб текширилади. Бошни олдинга эгаётганда спинал илдизчалар тортилиши сабабли бўйиннинг орқа қисмида рефлектор оғриқ пайдо бўлади. Демак, Нери симптоми ҳам патологик симптом бўлиб, у спинал илдизчалар таъсирланиши (зарарланиши) ҳисобига ривожланади. Менингитда энса мушаклари ригидлиги деярли ҳар доим Нери симптоми билан биргаликда кузатилади.
Керниг симптоми. Бемор текис жойда тепага қараб ётади. Бу симптом иккала оёқда ҳам галма-гал текширилади (13.9-расм). Врач беморнинг оёғини тос ва тизза бўғимларида ўткир бурчак (90°) ҳосил қилиб букади (1-босқич)

Кейин врач беморнинг букилган оёғини тизза бўғимида ёза бошлайди (2-босқич). Соғлом кишиларда оёқ тўла ёзилади. Агар оёқ тизза бўғимида ёзилмаса, демак, Керниг симптоми мусбат. Керниг симптоми касаллик даражасига қараб турлича ифодаланган бўлади: енгил, ўрта ва оғир даражада. Агар букилган оёқ тизза бўғимида озгина қаршилик билан бўлса-да ёзилса – енгил, бироз ёзилиб ўтмас бурчак ҳосил қилса – ўрта, умуман ёзилмай ўткир бурчак ҳосил бўлса – кучли даража даги Керниг симптоми дейилади.
13.9-расм. Керниг симптомини
текшириш.


Эслатиб ўтамиз, ҳали 3 ойга тўлмаган болаларда Керниг симптоми физиологик симптомдир. Агар бу симптом ёши 3 ойдан ошган болаларда аниқланса, у патологик симптом ҳисобланади. Бир ёшга тўлмаган болаларда менингеал симптомларни аниқлаш усуллари. Ҳали 1 ёшга тўлмаган болаларда Лессажнинг «осилиб турувчи» симптоми менингитни аниқлашда катта аҳамиятга эга. 



Соғлом болада бу симптомни текширмоқчи бўлсангиз, у эркалаб ёки йиғлаб оёқ-қўлларини қимирлата бошлайди. Лессаж симптомини кўз олдингизга келтирмоқчи бўлсангиз машҳур «Қирол Шер» мультфилмини эсланг ёки яна бир бор кўринг. Унда маймун энди туғилган шер боласини «оломон»га кўрсатиш учун иккала қўлтиғидан ушлаб кўтаради. Мультфильмдаги бу эпизод Лессажнинг осилиб турувчи симптомини жуда эслатади. Шунингдек, калла суягидаги лиқилдоғи битмаган болаларда калланинг тепа қисми бўртиб туради. Бунинг сабаби гипертензион-гидроцефал синдромдир.
Менингит ривожланган эрта ёшлаги боланинг боши орқага қайрилиб ётади, қўллари ва оёқлари букилган бўлади, танасига тошмалар тошиб кетади. Бунга менингеал ҳолат дейилади (13.14-расм).


Эслатиб ўтамиз, ҳали 3 ойга тўлмаган болада Кeрниг симптоми физиологик ҳисобланади. Агар бу симптом ёши 3 ойдан ошган болаларда аниқланса, уни патологик симптом дeйишади. Ҳали 1 ёшга тўлмаган болада Лeссажнинг «осилиб турувчи» симптоми мeнингитни аниқлашда катта аҳамиятга eга.


Манба:  © З. Ибодуллаев. Умумий нeврология. Дарслик. Тошкeнт, 2021.,312б
               © Ибодуллаев энциклопeдияси 
               © asab.cc


Ctrl
Enter
Хато топдизнигзми?
Матнни танланг ва Ctrl+Enter тугмачаларини босинг
МУҲОКАМАЛАР
Изоҳларнинг минимал узунлиги 50 та белгидан иборат. шарҳлар бошқарилади
Ҳеч қандай изоҳ йўқ. Сиз биринчи бўлишингиз мумкин!
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Қизиқ мақолалар
"Ибодуллаев энциклопедияси" бўлими бўйича