Янгиликлар Ибодуллаев энциклопедияси Мускул кучини текшириш

Мускул кучини текшириш


Мускул кучини текшириш учун бемордан врач бажараётган пассив ҳаракатларга қаршилик кўрсатиш сўралади. (3.2-расм). Мана шу қаршилик даражасига қараб мускул кучи аниқланади ва баҳоланади. Мускул кучи ҳар бир бўғимда бажарилиши мумкин бўлган ҳаракатлар, яъни букиш, ёзиш, бир-бирига яқинлаштириш ва узоқлаштириш, пронация ва супинация эътиборга олинган ҳолда текширилади. Қўл панжасини букувчи мускуллар кучи динамометр ёрдамида ўлчанади. Барча текширувлар дистал ва проксимал ҳамда ўнг ва чап томондаги мускулларда қиёслаб ўрганилади. Бунда мускуллар ҳажми ва функцияси эътиборга олинади. Ортиқча куч ишлатилмаслиги лозим. 

Мускуллар кучини текшириш усуллари



Текширилган мускуллар кучини баҳолаш 5 балли система бўйича ўтказилади (3.1-жадвал).
3.1-жадвал
Мускуллар кучини баҳолаш жадвали

Баҳолаш мезонлари

Балл
Хулоса
Врач ҳаракатига тўла қаршилик кўрсата олади
5
Норма
Врач ҳаракатига қаршилик кўрсатиш озгина сустлашган, яъни мускул кучи бироз пасайган, бироқ фаол ҳаракат тўла сақланган.

4

Енгил фалажлик
Врач ҳаракатига қаршилик кўрсатиш сезиларли даражада сустлашган, яъни мускул кучи пасайганлиги яққол сезилади. Фаол ҳаракатлар ҳали сақланган, бироқ чарчаш кузатилади.

3

Ўрта даражадаги фалажлик
Врач ҳаракатига қаршилик кўрсатиш кескин пасайган, фаол ҳаракатлар ўта сустлашган.

2

Чуқур фалажлик 

Қаршилик йўқ, фаол ҳаракатлар билинар-билинмас. 

1
Ўта чуқур фалажлик
(деярли плегия)
Фаол ҳаракатлар умуман йўқ.

0
Плегия 
Изоҳ. Тиббий амалиётда мускуллар кучини баҳолашда ушбу усулдан кўп фойдаланилади. Бироқ, янада аниқроқ маълумотни динамометрия беради.



Манба:     © З. Ибодуллаев. Умумий нeврология. Дарслик. Тошкeнт, 2021.,312б
                  © Ибодуллаев энциклопeдияси
                  © asab.cc


Ctrl
Enter
Хато топдизнигзми?
Матнни танланг ва Ctrl+Enter тугмачаларини босинг
МУҲОКАМАЛАР
Изоҳларнинг минимал узунлиги 50 та белгидан иборат. шарҳлар бошқарилади
Ҳеч қандай изоҳ йўқ. Сиз биринчи бўлишингиз мумкин!
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Қизиқ мақолалар
"Ибодуллаев энциклопедияси" бўлими бўйича