Псоит


Псоит – ёнбош-бел мускули (m. iliopsoas) яллиғланиши. Ёнбош-бел мускули чаноқнинг олдинги гуруҳ мускулларига киради. Унинг юқори қисми умуртқа поғонасининг бел умуртқаларидан (L1–L4) бошланиб, пастга тушиб келади ва чаноқнинг ичидан ўтиб, сон суягининг кичик кўстига ёпишади. Ёнбош-бел мускулининг вазифаси сонни олдинга букиш ва қисман ташқарига буришдан иборат. Ушбу мускулнинг яллиғланишида куйдирувчи оғриқлар пайдо бўлади. Мускулнинг тоник қисқариши сабабли оёқ чаноқ-сон бўғимида букилиб ичкарига буралиб қолади. Уни ёзиш ва ташқарига буриш жуда чегараланган бўлиб, баъзида имкони бўлмайди. Бу ҳолат нафақат m. iliopsoas яллиғланиши, балки мускул атрофида жойлашган аъзолар яллиғланиши (паранефрит, кичик тос абсцесслари) ва ўсмаларда ҳам кузатилади. Псоит учун иррадиация қилувчи радикуляр оғриқлар ва тортилиш симптомлари хос эмас.


Manba:  ©Z. Ibodullayev. Asab kasalliklari. 2-nashr. Darslik, Toshkent, 2021., 960 b.
              ©Z. Ibodullayev. Nevrologiya. Qo`llanma., Toshkent, 2017., 404 b.
              © Ibodullayev ensiklopediyasi 
              ©asab.cc



Ctrl
Enter
Хато топдизнигзми?
Матнни танланг ва Ctrl+Enter тугмачаларини босинг
МУҲОКАМАЛАР
Изоҳларнинг минимал узунлиги 50 та белгидан иборат. шарҳлар бошқарилади
Ҳеч қандай изоҳ йўқ. Сиз биринчи бўлишингиз мумкин!
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Қизиқ мақолалар
"Ибодуллаев энциклопедияси" бўлими бўйича