ПАРИЕТАЛ ЭПИЛЕПСИЯ


Париетал эпилепсиянинг асосий симптоми – Жексон типидаги соматосенсор хуружлар. Эпилептоген ўчоқнинг қайси соҳада жойлашганига боғлиқ ҳолда, оддий ва мураккаб фокал хуружлар билан кечади. Уларнинг пайдо бўлиши орқа марказий пуштанинг қўзғалиши билан боғлиқ. Хуружлар тананинг бир томонида юз ва қўлларда парестезиялар билан бошланиб, оёққа тарқалади. Бемор ҳушини йўқотмайди. Хуружлар бир неча сония ёки 1-2 дақиқа давом этади. Парието-темпорал чегара соҳасида жойлашган эпилептоген ўчоқларда бош айланиш хуружлари ва нутқ бузилишлари кузатилса, парието-оксипитал чегара соҳаси ўчоқларида – тана схемаси ёки атроф-муҳитни англашнинг бузилиш билан кечувчи хуружлар рўй беради. Париетал эпилепсия фокал типдаги бошқа эпилепсияларга қараганда кам учрайди.
Шу ерда энса эпилепсияси ҳақида ҳам тўхталиб ўтамиз.

                                          ЭНСА ЭПИЛЕПСИЯСИ

     Энса эпилепсияси, асосан, кўрув галлюсинациялари билан намоён бўлувчи оддий ва мураккаб фокал хуружлардан иборат. Шунингдек, хуружлар фотопсия, макропсия, микропсия, пароксизмал амавроз ва скотомалар билан намоён бўлади. Клоник типдаги мотор хуружлар кам кузатилади. Булар, асосан, киприкларни пирпиратиш, кўз ва бошдаги клоник ҳаракатлардан иборат. Баъзида хуружлар оксипитал мигренга ўхшаб кечади. Энса эпилепсияси жуда кам учрайди.



Manba: © Z. Ibodullayev. Asab kasalliklari. 2-nashr. Darslik, Toshkent, 2021., 960 b. 
             © Z. Ibodullayev. Epilepsiya. Toshkent, 2018., 176 b. 
             © Ibodullayev ensiklopediyasi
              © asab.cc



Ctrl
Enter
Хато топдизнигзми?
Матнни танланг ва Ctrl+Enter тугмачаларини босинг
МУҲОКАМАЛАР
Изоҳларнинг минимал узунлиги 50 та белгидан иборат. шарҳлар бошқарилади
Ҳеч қандай изоҳ йўқ. Сиз биринчи бўлишингиз мумкин!
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Қизиқ мақолалар
"Ибодуллаев энциклопедияси" бўлими бўйича