ПЕРДИАПЕДЕЗ ГЕМОРРАГИЯ
Артериал гипертензияда пердиапедез геморрагия қуйидаги тартибда ривожланади: АҚБ тўсатдан ошганида артерияларда аввалига спазм пайдо бўлади, кейинчалик улар кенгайиб стаз ривожланади, қон оқиши секинлашади ва томир деворларининг ўтказувчанлиги ошади. Томир деворларидан қон элементлари (асосан, эритроцитлар) ташқарига сизиб чиқа бошлайди. Бунга пердиапедик геморрагия деб айтилади. Лейкозда пердиапедик геморрагия ривожланиши учун қон босим ошиши шарт эмас.
Пердиапедик геморрагиялар, одатда, катта соҳани эгалламайди, улар кўпинча майда ўчоқлар кўринишида бўлади ва, асосан, артерияларнинг веналарга ўтиш қисмида ривожланади. Пердиапедик қон қуйилишлар, кўпинча, бош миянинг оқ ва кулранг моддаси чегарасида рўй беради. Чунки бу соҳалар артерияларнинг веналарга ўтиш жойларига тўғри келади. Бундай геморрагиялар бош мия катта ярим шарлари пўстлоғи, кўрув дўнглиги ва пўстлоғости тугунларида кўп кузатилади.
Manba: © Z. Ibodullayev. Asab kasalliklari. 2-nashr. Darslik, Toshkent, 2021., 960 b.
© Z. Ibodullayev. Nevrologiya. Qo`llanma. Toshkent, 2017., 404 b.
© Z. Ibodullayev. Insult va koma. Toshkent, 2014, 193 b.
© Ibodullayev ensiklopediyasi © asab.cc
Изоҳларнинг минимал узунлиги 50 та белгидан иборат. шарҳлар бошқарилади
Қизиқ мақолалар
"Ибодуллаев энциклопедияси" бўлими бўйича