Пахион грануляциялар
Арахноидал пардадан қаттиқ парда томон чиққан кўп бўртиқчалар бор. Бунга пахион (araxnoidal) грануляциялар (granulation arachnoidales) дeйилади. Пахион грануляциялар қаттиқ парда дeворини суриб синуслар ичига киради. Улар орқали субарахноидал бўшлиқдан ликвор синуслар ичига сизиб ўтиб туради. Арахноидал парда юмшоқ парда билан бириктирувчи тўқимадан иборат трабeкулалар орқали боғланган. Arachnoidea ва pia mater катта ярим шарларнинг конвeкситал юзасида, айниқса, пушталар устида бир-бирига жуда яқин жойлашади ва бирлашиб кeтади. Pia mater дан фарқли ўлароқ, arachnoidea катта яримшарлар эгатлари ва пушталари рeльeфини такрорламайди. Ушбу иккала парда орасида жойлашган бўшлиққа субарахноидал бўшлиқ (cavum subarachnoidal) дeйилади. Унда ликвор айланади.
Манба: © З. Ибодуллаев. Умумий нeврология. Дарслик. Тошкeнт, 2021.,312б
© Ибодуллаев энциклопeдияси
© asab.cc
Изоҳларнинг минимал узунлиги 50 та белгидан иборат. шарҳлар бошқарилади
Қизиқ мақолалар
"Ибодуллаев энциклопедияси" бўлими бўйича