ТОЛОС-ХАНТ СИНДРОМИ


Толос-Хант синдроми, яъни оғриқли офтальмоплегия синдроми каверноз синуснинг ташқи девори ва кўз косаси устки қисмининг гранулематоз яллиғланишларида ривожланади. Ушбу соҳадан ўтувчи бир қанча краниал нервлар, яъни кўзни ҳаракатлантирувчи нервлар, уч шохли нервнинг биринчи тармоғи, баъзида кўрув нерви ва шунингдек, ИУА нинг симпатик чигаллари биргаликда зарарланади. Касаллик клиникаси кўз косасида “ўйиб олувчи”, куйдирувчи ва ачиштирувчи оғриқлар, офтальмоплегия, экзофталм, амблиопия, Горнер синдроми ва кўз тубининг димланиши билан намоён бўлади.
     Оғриқли офтальмоплегия синдроми бир неча кун ёки ҳафта давом этади. Ундан сўнг тўсатдан ремиссия даври бошланади. Лекин баъзи неврологик симптомлар сақланиб қолади. Баъзида бир неча ойлар ёки йиллар давом этган ремиссия давридан сўнг касаллик яна қўзғайди. МРТ, каротид ангиография ва орбитал венографияларда каверноз синус, кўз косаси тўқималари ва ИУА нинг каверноз қисмида гранулематоз яллиғланиш жараёнлари аниқланади. Касаллик патогенези яхши ўрганилмаган. Кортикостероидлар билан даволаш самара берганлиги боис оғриқли офтальмоплегия аутоиммун касалликларнинг клиник бир кўриниши, деб қаралмоқда. Толос-Хант синдромига ўхшаш патологик ҳолат каверноз синус ўсмалари, ИУА каверноз қисми аневризмаси ва базал пахименингитларда ҳам кузатилади.

Manba: © Z. Ibodullayev. Asab kasalliklari. 2-nashr. Darslik, Toshkent, 2021., 960 b. 
             © Z. Ibodullayev. Umumiy nevrologiya. Darslik. Toshkent, 2021., 312 b. 
             © Ibodullayev ensiklopediyasi
              © asab.cc




Ctrl
Enter
Хато топдизнигзми?
Матнни танланг ва Ctrl+Enter тугмачаларини босинг
МУҲОКАМАЛАР
Изоҳларнинг минимал узунлиги 50 та белгидан иборат. шарҳлар бошқарилади
Ҳеч қандай изоҳ йўқ. Сиз биринчи бўлишингиз мумкин!
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Қизиқ мақолалар
"Ибодуллаев энциклопедияси" бўлими бўйича