Тоник абсанслар
Тоник абсанслар – мускулларнинг тоник қисқариши билан намоён бўлувчи абсанслар. Тоник абсансларда кўз олмаси юқори ёки ён томонга кетиб қолади, бош орқа ёки ён томонга қайрилиб кетади, қўл-оёқ мускулларида тоник қисқаришлар кузатилади. Мускулларнинг тоник қисқариши енгил тарзда ҳам, оғир кўринишда ҳам рўй беради. Баъзида тоник абсанслар пайтида гавда бирдан букилади ва бемор олдинга қараб йиқилади. Тоник абсанслар Леннокс-Гасто синдроми ва болалар абсанс эпилепсиясида кўп учрайди.
Manba: ©Z. Ibodullayev. Asab kasalliklari. 2-nashr. Darslik, Toshkent, 2021., 960 b.
©Z. Ibodullayev. Nevrologiya. Qo`llanma., Toshkent, 2017., 404 b.
© Ibodullayev ensiklopediyasi
©asab.cc
Изоҳларнинг минимал узунлиги 50 та белгидан иборат. шарҳлар бошқарилади
Қизиқ мақолалар
"Ибодуллаев энциклопедияси" бўлими бўйича