Сакроилеит
Сакроилеит – думғаза-ёнбош бўғими яллиғланиши. Думғаза ва чаноқ суякларининг қулоқсимон юзаси бир нечта боғламлар (ligamentum sacroiliacae) орқали бир-бирига бириккан. Ушбу бириккан жойларда думғаза-ёнбош бўғими (articulatio sacroiliaca) ҳосил бўлади. Бу бўғим турли хил инфексияларда яллиғланади ва бел-думғаза плексопатиясига ўхшаш клиник симптомлар билан намоён бўлади. Оғриқ думғаза соҳасида пайдо бўлади ва думғаза суякларини перкуссия қилганда ҳамда гавдани олдинга энгаштирганда кучаяди. Оғриқ тик турганда ҳам кучаяди ёки пайдо бўлади. Оёқни ён томонларга бурганда думғаза-ёнбош бўғими соҳасида оғриқлар кузатилади. Сакроилеитда радикуляр симптомлар аниқланмайди, оғриқлар нерв тутамлари бўйлаб иррадиация қилмайди, рефлекслар ва мускуллар тонуси ўзгармайди.
Manba: ©Z. Ibodullayev. Asab kasalliklari. 2-nashr. Darslik, Toshkent, 2021., 960 b.
©Z. Ibodullayev. Nevrologiya. Qo`llanma., Toshkent, 2017., 404 b.
© Ibodullayev ensiklopediyasi ©asab.cc
Изоҳларнинг минимал узунлиги 50 та белгидан иборат. шарҳлар бошқарилади
Қизиқ мақолалар
"Ибодуллаев энциклопедияси" бўлими бўйича