САЙЁР НЕРВ НЕВРОПАТИЯСИ
Сайёр нерв (n.vagus) барча краниал нервлар ичида энг узуни ҳисобланади. Сайёр нерв дифтерия, порфирия, метаболик бузилишлар, умуртқа артерияси аневризмаси ва аномалияси вертебробазиляр инсулт ва ўсмаларда кўп зарарланади. Сайёр нерв тармоқлари жуда кўп бўлиб, уларнинг ичида ҳиқилдоқнинг юқори нерви (n. laryngeus superior) ва ҳиқилдоқнинг қайтувчи нерви (n. laryngeus recurrens) зарарланишлари кўпроқ учрайди.
Ҳиқилдоқнинг юқори нерви невралгияси. Ҳиқилдоқнинг юқори нерви сезги, ҳаракат ва парасимпатик толалардан иборат бўлиб, ички уйқу артериясининг орқа томонидан ўтади ва ҳиқилдоққа боради. Унинг ҳаракат толалари ҳиқилдоқ ва ҳалқум мускулларининг бир қисмини иннервация қилса, сезги ва парасимпатик толалари, асосан, ҳиқилдоқнинг устки ва тилнинг орқа қисмларини иннервация қилади. Ҳиқилдоқнинг юқори нерви кўпинча ички уйқу артерияси ва юқори ҳиқилдоқ соҳасида ўтказиладиган хирургик операциялардан сўнг зарарланади. Баъзида унинг сабаби аниқланмай қолади. Касаллик ҳиқилдоқ соҳасида 12 мон тоғайнинг юқори қисми соҳасида ҳиқилдоқни ён томондан босиб текшириш мумкин. Бунда оғриқ хуружи яна қўзғайди.
Ҳиқилдоқнинг қайтувчи нерви невропатияси. Ҳиқилдоқнинг қайтувчи нерви ҳам ҳаракат, сезги ва парасимпатик толалардан иборат бўлиб, бўйин ва кўкрак қафаси ичида жойлашган йирик қон томирлар (arcus aortae, a. subclavia) ёнидан ўтади. N. laryngeus recurrens ушбу соҳада жойлашган бир қанча симпатик ганглиялар ва n. laryngeus superior билан анастомозга эга. Ушбу нервлар қон томир чигалларини ҳам иннервация қилади. Шунинг учун ҳам ангиохирургия ва кардиохирургия амалиётида бу нервлар зарарланиши учраб туради. Айниқса, аорта аневризмаси, бўйин ва кўкрак қафасида ўтказиладиган хирургик операцияларни бунга мисол қилиб кўрсатиш мумкин. Бироқ 30% ҳолатларда касаллик сабаби аниқланмай қолади. Бундай пайтда идиопатик невропатия ҳақида сўз боради. Касалликнинг асосий клиник белгиси – овоз йўқолишидир. Агар да бир томондаги қайтувчи нерв зарарланса, дисфония, иккала томондаги қайтувчи нерв ҳам зарарланса, афония ривожланади. Дисфагия кузатилмайди. Оғриқлар ҳам бўлмайди. Ҳиқилдоқнинг юқори нерви зарарланиши учун кучли оғриқлар хос бўлса (шу боис невралгия дейилади), ҳиқилдоқнинг қайтувчи нерви зарарланиши учун бундай оғриқлар хос эмас (шу боис, невропатия дейилади), балки дисфония ва афония хос. Шу белгиларга қараб иккала касаллик орасида қиёсий ташхис ўтказиш мумкин.
Manba: ©Z. Ibodullayev. Asab kasalliklari. 2-nashr. Darslik, Toshkent, 2021., 960 b.
©Z. Ibodullayev. Nevrologiya. Qo`llanma., Toshkent, 2017., 404 b.
© Ibodullayev ensiklopediyasi ©asab.cc
Обуна бўлиш
Ва биринчи бўлиб билинг!
Ва биринчи бўлиб билинг!
Изоҳларнинг минимал узунлиги 50 та белгидан иборат. шарҳлар бошқарилади
Қизиқ мақолалар
"Ибодуллаев энциклопедияси" бўлими бўйича