Сфеноидал ёриқ синдроми (Жакоб-Негри синдроми)
Калла суяги бўшлиғидан юқори кўз ёриғи (сфеноидал ёриқ) орқали кўз косасига кирувчи III, IV ва VI нервлар ҳамда r. ophthalmicusнинг биргаликда зарарланишига сфеноидал ёриқ синдроми деб айтилади. Касаллик белгилари бир томонда кузатилади. Жакоб-Негри синдроми бурун-ҳалқум соҳасидан ўрта краниал чуқурчага ўсиб кирган ўсмалар ёки бира-тўла сфеноидал ёриқ соҳасида ўсган ўсмада, ички уйқу артериясининг каверноз қисми аневризмасида пайдо бўлади. Ушбу синдромнинг асосий белгилари – зўрайиб борувчи офталмоплегия, экзофтальм ва пешона соҳасида кузатилувчи тригеминал оғриқлар.
Manba: ©Z. Ibodullayev. Asab kasalliklari. 2-nashr. Darslik, Toshkent, 2021., 960 b.
©Z. Ibodullayev. Nevrologiya. Qo`llanma., Toshkent, 2017., 404 b.
©Z. Ibodullayev. Umumiy nevrologiya. Darslik.Toshkent, 2021., 312 b.
© Ibodullayev ensiklopediyasi ©asab.cc
Изоҳларнинг минимал узунлиги 50 та белгидан иборат. шарҳлар бошқарилади
Қизиқ мақолалар
"Ибодуллаев энциклопедияси" бўлими бўйича