СПИЛБЕРГЕР-ХАНИН СЎРОВНОМАСИ
(хавотир даражасини баҳолаш учун)
Ушбу сўровнома реактив ва шахсий хавотирни аниқлаш ва баҳолаш учун қўлланилади. Сўровнома 40 та саволдан иборат бўлиб, 1 дан 20 гача бўлган саволлар – реактив хавотир (РХ), 21 дан 40 гача бўлган саволлар – шахсий хавотир (ШХ) даражасини баҳолаш учун танланган. Сўровномани тўлдиришга 10 дақиқа вақт кетади.
Сўровнома бланки
Исм-шарифи___________________________ Текширув санаси______
Кўрсатма. Қуйида келтирилган ҳар бир жумлани диққат билан ўқинг ва айнан ҳозирги пайтда ўзингизни қандай ҳис қилаётган бўлсангиз, шунга мос жавобларни белгиланг. Саволлар устида узоқ ўйланманг ва хаёлингизга келган биринчи жавоб катагига “+” белгисини қўйинг.
№ | Саволлар. Вазиятлар | Асло ундай эмас | Балки шундай дир | Тўғри | Жуда тўғри |
1. | Мен тинчман | ||||
2. | Менга ҳеч нарса хавф солмайди | ||||
3. | Менинг асабларим таранглашган | ||||
4. | Мен афсус чекяпман | ||||
5. | Мен ўзимни эркин ҳис этяпман | ||||
6. | Мен хафаман | ||||
7. | Мени рўй бериши мумкин бўлган муваффақиятсизликлар қийнаяпти | ||||
8. | Мен руҳий хотиржамликни ҳис қиляпман | ||||
9. | Мен хавотирдаман | ||||
10. | Мен ички қониқишни ҳис қиляпман | ||||
11. | Мен ўзимга ишонаман | ||||
12. | Мен асабийлашяпман | ||||
13. | Ўзимни қўйишга жой топа олмаяпман | ||||
14. | Менинг асабларим таранг | ||||
15. | Мен тангликни ҳис қилмаяпман, сиқилмаяпман | ||||
16. | Мен мамнунман | ||||
17. | Мен ташвишдаман | ||||
18. | Асабларим жуда қўзғалган ва ўзимни назорат қила олмаяпман | ||||
19. | Мен хурсандман | ||||
20. | Кайфиятим чоғ |
№ | Саволлар.Вазиятлар | Хеч качон | Деярли Хеч качон | Тез-тез | Деярли хар доим |
21. | Доим кўтаринки кайфиятда юраман | ||||
22. | Менинг жаҳлим чиқиб туради | ||||
23. | Менинг хафа бўлишим осон | ||||
24. | Мен ҳам худди бошқалар каби омадли бўлишни хоҳлардим | ||||
25. | Мен кўнгилсизликлардан қаттиқ сиқиламан ва узоқ вақт унута олмай юраман | ||||
26. | Мен куч-қувват ёғилиб келишини ҳис қиламан ва ишга шўнғигим келади | ||||
27. | Мен тинчман, совуққонман ва ўзимни йиғиб олганман | ||||
28. | Мени рўй бериши мумкин бўлган қийинчиликлар хавотирга солади | ||||
29. | Мен арзимаган нарсаларга ҳам жуда сиқилавераман. | ||||
30. | Менда ўта бахтиёрлик онлари бўлиб туради | ||||
31. | Мен ҳамма нарсани юрагимга яқин олавераман | ||||
32. | Менда ўзимга ишонч етишмайди | ||||
33. | Мен ўзимни ҳимоясиздек ҳис этаман | ||||
34. | Мен ўта оғир вазиятлар ва қийинчиликлардан четроқ юришга ҳаракат қиламан | ||||
35. | Мен ўзимни маъюс ҳис этаман | ||||
36. | Менинг кўнглим шод бўлиб туради | ||||
37. | Арзимаган нарсалар менинг фикримни чалғитади ва ҳаяжонга солади | ||||
38. | Мен ўзимни омадсиздек ҳис қилиб тураман | ||||
39. | Мен вазмин одамман | ||||
40. | Ишларим ва режаларим ҳақида ўйласам, мени кучли хавотир эгаллаб олади |
Реактив хавотир ҳам, шахсий хавотир ҳам ушбу калит орқали баҳоланади. Унда саволлар (вазиятлар) рақами, жавоблар варианти ва уларга қўйиладиган баллар градацияси келтирилган. Ушбу калит психологнинг қўлида бўлади.
Спилбергер-Ханин сўровномаси калити
RX | Жавоблар | ShX | Жавоблар | ||||||
№ | Асло ундай эмас | Балки шундай-дир | Тўғри | Жуда тўғри | № | Ҳеч қачон | Деярли ҳеч қачон | Тез-тез | Деярли ҳар доим |
Реактив хавотир | Шахсий хавотир | ||||||||
1 | 4 | 3 | 2 | 1 | 21 | 4 | 3 | 2 | 1 |
2 | 4 | 3 | 2 | 1 | 22 | 1 | 2 | 3 | 4 |
3 | 1 | 2 | 3 | 4 | 23 | 1 | 2 | 3 | 4 |
4 | 1 | 2 | 3 | 4 | 24 | 1 | 2 | 3 | 4 |
5 | 4 | 3 | 2 | 1 | 25 | 1 | 2 | 3 | 4 |
6 | 1 | 2 | 3 | 4 | 26 | 4 | 3 | 2 | 1 |
7 | 1 | 2 | 3 | 4 | 27 | 4 | 3 | 2 | 1 |
8 | 4 | 3 | 2 | 1 | 28 | 1 | 2 | 3 | 4 |
9 | 1 | 2 | 3 | 4 | 29 | 1 | 2 | 3 | 4 |
10 | 4 | 3 | 2 | 1 | 30 | 4 | 3 | 2 | 1 |
11 | 4 | 3 | 2 | 1 | 31 | 1 | 2 | 3 | 4 |
12 | 1 | 2 | 3 | 4 | 32 | 1 | 2 | 3 | 4 |
13 | 1 | 2 | 3 | 4 | 33 | 1 | 2 | 3 | 4 |
14 | 1 | 2 | 3 | 4 | 34 | 1 | 2 | 3 | 4 |
15 | 4 | 3 | 2 | 1 | 35 | 1 | 2 | 3 | 4 |
16 | 4 | 3 | 2 | 1 | 36 | 4 | 3 | 2 | 1 |
17 | 1 | 2 | 3 | 4 | 37 | 1 | 2 | 3 | 4 |
18 | 1 | 2 | 3 | 4 | 38 | 1 | 2 | 3 | 4 |
19 | 4 | 3 | 2 | 1 | 39 | 4 | 3 | 2 | 1 |
20 | 4 | 3 | 2 | 1 | 40 | 1 | 2 | 3 | 4 |
Маълумотларни таҳлил қилиш ва ҳисоблаш
∑1 – 3, 4, 6, 7, 9, 12, 13, 14, 17, 18 рақамлар йиғиндиси;
∑2 – 1, 2, 5, 8, 10, 11, 15, 16, 19, 20 рақамлар йиғиндиси.
Қуйидаги формула
РХ = ∑1 – ∑2 + 50
бўйича реактив хавотир (РХ) даражаси аниқланади.
Худди шундай тарзда шахсий хавотир (ШХ) даражаси аниқланади:
ШХ = ∑1 – ∑2 + 35
∑1 – 22, 23, 24, 25, 28, 29, 31, 32, 34, 35, 37, 38, 40 рақамлар йиғиндиси;
∑2 – 21, 26, 27, 30, 33, 36, 39 рақамлар йиғиндиси.
Иккала хавотир учун баллар градацияси:
Енгил – 30 балгача;
Ўрта – 31–45 балл;
Кучли – 46 ва ундан юқори балл.
Тўпланган баллар йиғиндиси 20 дан 80 баллгача бўлиши мумкин. Қанча кўп балл тўпланса, хавотир (реактив ва шахсий) даражаси шунча юқори бўлади. Юқори даражадаги хавотир (> 46) – юқори даражадаги ички зиддиятлар ва психоэмоционал бузилишлар хосиласидир. Бундай шахслар, албатта, психотерапевт (психолог) ёрдамига муҳтож. Психолог хавотир сабабларини аниклайди ва психотерапевтик муолажалар орқали ушбу инсонда нормал шахс учун хос бўлган хусусиятлар, яъни ўзига ишонч, собитқадамлик, муаммони хотиржам ҳал қилишни шакллантиради.
Паст даражадаги хавотир (<12) – апатия, депрессия ва сўнган мотивация аломатидир. Баъзида инсон ўзида мавжуд бўлган хавотирни сиқиб чиқариш учун ёки ўзи ҳақидаги хулосани “ижобий кўрсатиш” мақсадида жавоб вариантларини ўзгартириб белгилайди. Умуман олганда ўта паст даражадаги хавотирга эга шахсларда мотивация ўта суст бўлади, улар масъулиятсиз бўлишади. Шу боис бундай шахслар ҳаётда ўз ўрнини топиб кетишда, турли қарорлар қабул қилишда ва фаол ишлаш талаб этиладиган жойларда бирмунча қийналиб қолишади. Шунинг учун ҳам улар психолог кўригига муҳтож ҳисобланади. Психолог уларда мотивацияни тиклаш ёки жонлантириш, “Мен” онгини шакллантириш устида иш олиб боради.
Енгил ва ўрта даражадаги хавотир (масалан, 20-40 балл) – ҳар қандай фаол ҳаёт кечирувчи инсон учун хос бўлган кўрсаткич. Демак, бу патология эмас. Енгил ва ўрта даражадаги хавотир табиий ҳол бўлиб, бундай шахсларга психотерапевтик ёрдам зарур бўлмайди. Аксинча, хавотирнинг ўта пастлиги психологга учраш зарурлигини кўрсатадиган вазиятдир.
Реактив хавотир – инсонни шу кунларда хавотирга солаётган вазиятларни баҳолаб берувчи ҳолат бўлиб, атрофда бўлаётган воқеаларга унинг муносабатини белгилайди. Вазият ўзгарса, хавотир даражаси ҳам ўзгаради. Шу боис ҳам реактив хавотир ўзгарувчандир.
Шахсий хавотир – ҳар қандай инсоннинг хавотирга бўлган мойиллигини акс эттирувчи ва унинг индивидуаллигини белгилаб берувчи хусусият. Инсон хаётига таҳдид солувчи хавфли омиллар шахсий хавотирда акс этади. Шахсий хавотир реактив хавотирга қараганда турғун бўлиб, унинг ёрдамида шахс типларига ҳам ойдинлик киритиш мумкин.
Manba: ©Z. Ibodullayev. Tibbiyot psixologiyasi. Darslik., 3-nashr., T.; 2019., 494b.
© Ibodullayev ensiklopediyasi., 2022 y; ©asab.cc
Изоҳларнинг минимал узунлиги 50 та белгидан иборат. шарҳлар бошқарилади
Қизиқ мақолалар
"Ибодуллаев энциклопедияси" бўлими бўйича