Стрессга ўткир реакция
Ўта кучли психологик стрессга жавобан руҳан соғлом одамда ривожланадиган ва бир неча соат ёки 2-3 кун ичида ўтиб кетадиган ҳолат стрессга ўткир реакция деб айтилади. Унинг сабаблари жуда кўп. Масалан, жинсий зўравонлик, ҳаётига тажовуз қилиш, кучли табиий офатлар остида қолиш, уйга ўғри тушиши ва ҳ.к. Демак, инсон ҳаётига ва саломатлигига ҳавф солувчи ҳар қандай кучли ва тўсатдан кузатилган воқелик шу ҳолатни келтириб чиқариши мумкин. Стрессга ўткир реакция кўпинча психологик ступор ва мутизм билан намоён бўлади. Баъзи ҳолатларда диссоциатив амнезия ривожланади. Агар 3 кун ўтгач, стрессга бўлган реактив белгилар барҳам топмаса ва касаллик давом этаверса, беморга бошқа ташхис қўйилади.
Manba: ©Z. Ibodullayev. Tibbiyot psixologiyasi. Darslik., 3-nashr., T.; 2019., 494b.
© Ibodullayev ensiklopediyasi., 2022 y;
©asab.cc
Изоҳларнинг минимал узунлиги 50 та белгидан иборат. шарҳлар бошқарилади
Қизиқ мақолалар
"Ибодуллаев энциклопедияси" бўлими бўйича