СУВЧЕЧАКДА ЭНЦЕФАЛИТ


Этиологияси. Сувчечакни Herpes viridae оиласига мансуб varicella zoster вируси чақиради. Бу энцефалит ёш болаларда кўп кузатилади.
       Клиникаси. Сувчечакда марказий нерв системасининг зарарланиши менингоэнцефалит, энцефалит ва энцефаломиелит кўринишида кечади.  Неврологик бузилишлар касалликнинг 5–8-кунлари бошланади. Энцефалит гемипарез, гиперкинезлар, мия устуни ва мияча симптомлари билан намоён бўлади. Энцефалитик симптомлар бошланишидан олдин, одатда, менингитга хос белгилар, яъни менингеал симптомлар, эпилептик хуружлар, психомотор қўзғалишлар юзага келади.
       Умуман олганда, постекзантем (қизилча, қизамиқ, сувчечак) энцефалитлар клиникаси, кечиши, даволаш усуллари ва прогнози деярли бир хилдир. Улар фақат этиологик жиҳатдан фарқ қилади, холос


Manba: © Z. Ibodullayev. Asab kasalliklari. 2-nashr. Darslik, Toshkent, 2021., 960 b. 
             © Ibodullayev ensiklopediyasi
              © asab.cc



Ctrl
Enter
Хато топдизнигзми?
Матнни танланг ва Ctrl+Enter тугмачаларини босинг
МУҲОКАМАЛАР
Изоҳларнинг минимал узунлиги 50 та белгидан иборат. шарҳлар бошқарилади
Ҳеч қандай изоҳ йўқ. Сиз биринчи бўлишингиз мумкин!
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Қизиқ мақолалар
"Ибодуллаев энциклопедияси" бўлими бўйича