Янгиликлар Ибодуллаев энциклопедияси СИМПТОМАТИК ФОКАЛ ЭПИЛЕПСИЯ

СИМПТОМАТИК ФОКАЛ ЭПИЛЕПСИЯ


Симптоматик фокал эпилепсиялар – эпилептоген ўчоқ бош миянинг аниқ бир соҳасида жойлашганлиги сабабли рўй берадиган сабаби маълум эпилепсиялар. ЭЭГ да деярли ҳар доим фокал эпилептик фаоллик аниқланади.
Симптоматик фокал эпилепсияларга хос белгилар:
      •    Стереотип, яъни бир хил типдаги хуружлар кузатилиши.
      •    Тўсатдан рўй бериши (кўпинча, аурасиз).
      •    Қисқа вақт, яъни 30-60 сония давом этиши.
      •    Кўп такрорланиши.
      •    Автоматизмларнинг кўп кузатилиши.
      •    Вақт танламаслиги (уйқуда ҳам, кундуз куни ҳам кузатилаверади).
      •    Иккиламчи-тарқалган хуружларга ўтиб кетиши.
    Симптоматик фокал эпилепсияларда автоматизмлар кўп учрайди (ҳар хил мимик ҳаракатлар, велосипед ҳайдагандек ҳаракатлар, юриб кетиш, чапак чалиб юбориш, ер депсиниш, ўз ўқи атрофида айланиш ёки хонада айланиб юриш, гапириб юбориш ва ҳ.к.). Автоматизмлар пайтида хотира йўқолганлиги боис, бемор нималар қилганини эслай олмайди.


Manba:  ©Z. Ibodullayev. Asab kasalliklari. 2-nashr. Darslik, Toshkent, 2021., 960 b.
              ©Z. Ibodullayev. Nevrologiya. Qo`llanma., Toshkent, 2017., 404 b.
              ©Z. Ibodullayev. Epilepsiya. Qo`llanma., Toshkent, 2018., 128 b.
              © Ibodullayev ensiklopediyasi ©asab.cc



Ctrl
Enter
Хато топдизнигзми?
Матнни танланг ва Ctrl+Enter тугмачаларини босинг
МУҲОКАМАЛАР
Изоҳларнинг минимал узунлиги 50 та белгидан иборат. шарҳлар бошқарилади
Ҳеч қандай изоҳ йўқ. Сиз биринчи бўлишингиз мумкин!
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Қизиқ мақолалар
"Ибодуллаев энциклопедияси" бўлими бўйича