Янгиликлар Ибодуллаев энциклопедияси СПЕЦИФИК ЭПИЛЕПТИК СИНДРОМЛАР

СПЕЦИФИК ЭПИЛЕПТИК СИНДРОМЛАР


Спесифик эпилептик синдромларга турли вазиятлар ва махсус омиллар таъсирида ривожланган эпилептик хуружлар киради. Ушбу хуружларни махсус конвулсоген омиллар юзага келтиради. Агар улар бўлмаса, эпилептик хуружлар ривожланмайди. Шунинг учун ҳам бу хуружлар алоҳида гуруҳга ажратилган.    Аксарият ҳолларда уларнинг этиологияси аниқ бўлади. Шу боис бу синдромлар этиологик тамойилга асосланиб ажратилган. Гипертермия, ўткир интоксикация, ўткир метаболик бузилишлар, ўткир гипоксия, конвулсияни юзага келтирувчи дорилар, нокетоген гипергликемия, алкоголизм, ҳайз кўриш, фотосенситив ҳолатлар, пиридоксин етишмаслиги специфик эпилептик синдромларга олиб келади. Специфик эпилептик синдромларнинг клиник белгилари тарқалган ва фокал хуружларга ўхшаб намоён бўлади.
  Специфик эпилептик синдромларнинг асосий турлари:
  • Фебрил хуружлар.
  • Пиридоксин етишмовчилиги сабабли ривожланган эпилепсия.
  • Менструал эпилепсия.
  • Сенил эпилепсия.
  • Фотосенситив эпилепсия ва ҳ.к.


Manba: © Z. Ibodullayev. Asab kasalliklari. 2-nashr. Darslik, Toshkent, 2021., 960 b. 
             © З. Ибодуллаев. Эпилепсия. Тошкент., 2016., 128 б
             © Ibodullayev ensiklopediyasi
              © asab.cc


Ctrl
Enter
Хато топдизнигзми?
Матнни танланг ва Ctrl+Enter тугмачаларини босинг
МУҲОКАМАЛАР
Изоҳларнинг минимал узунлиги 50 та белгидан иборат. шарҳлар бошқарилади
Ҳеч қандай изоҳ йўқ. Сиз биринчи бўлишингиз мумкин!
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Қизиқ мақолалар
"Ибодуллаев энциклопедияси" бўлими бўйича