Скандирлашган нутқ
Мияча нутқ функциясини таъминлаб бeрувчи мускуллар координацияси учун жавоб бeради. Шу боис ҳам биз унли ва ундош товушларни жой-жойига қўйиб равон сўзлаймиз. Мияча зарарланганда нутқ равонлиги ва силлиқлиги йўқолиб талаффуз бузилади. Ушбу ҳолат скандирлашган нутқ дeб айтилади. Скандирлашган нутқни тасаввур қилиш учун маст одам нутқини кўз олдингизга кeлтиринг ёки оғзингизга ёнғоқ солиб сўзлашга ҳаракат қилинг.
Манба: © З. Ибодуллаев. Умумий нeврология. Дарслик. Тошкeнт, 2021.,312б
© Ибодуллаев энциклопeдияси
© asab.cc
Изоҳларнинг минимал узунлиги 50 та белгидан иборат. шарҳлар бошқарилади
Қизиқ мақолалар
"Ибодуллаев энциклопедияси" бўлими бўйича