СИМПТОМАТИК ЭПИЛЕПСИЯ
Симптоматик эпилепсия – бош мия зарарланишлари сабабли ривожланган эпилепсия. Касалликнинг асосий сабаблари - бош мия жароҳатлари, ўсмалари, қон-томир касалликлари, дегенератив касалликлар, метаболик ва токсик энцефалопатиялар. Симптоматик эпилепсилар, асосан, фокал хуружлар билан намоён бўлади. Тарқалган эпилептик хуружлар эса кам учрайди.
Симптоматик эпилепсиянинг 2 тури фарқланади.
- Симптоматик фокал эпилепсия
- Симптоматик тарқалган эпилепсия
А) Симптоматик фокал эпилепсия турлари
- Пешона эпилепсияси
- Чакка эпилепсияси
- Тепа эпилепсияси
- Энса эпилепсияси
- Кожевников эпилепсияси
Б) Симптоматик тарқалган эпилепсия турлари
- Эрта миоклоник эпилепсия
- Гўдаклик даври эпилептик энцефалопатияси (Отахара синдроми)
- Бошқа турлари
Профессор Зарифбой Ибодуллаев
Изоҳларнинг минимал узунлиги 50 та белгидан иборат. шарҳлар бошқарилади
Қизиқ мақолалар
"Ибодуллаев энциклопедияси" бўлими бўйича