Янгиликлар Ибодуллаев энциклопедияси ЎТА СЕЗГИРЛИК ЁКИ ПСИХОГЕН ГИПЕРЕСТЕЗИЯ

ЎТА СЕЗГИРЛИК ЁКИ ПСИХОГЕН ГИПЕРЕСТЕЗИЯ


Психоген гиперестезия – тананинг турли соҳаларида руҳий-ҳиссий зўриқишлар сабабли пайдо бўладиган ёқимсиз сезгилар, санчувчи ёки уюштирувчи оғриқлар, қичималар ва ҳ.к. Гиперестезия – ортиқча сезги дегани. Бундай ортиқча сезувчанлик невроз, истерия, ипохондрия, депрессия ва психастения каби касалликларнинг асосий белгисидир. Унга чалинган бемор ташқи одатий таъсирларга шу қадар сезгир бўладики, уни қуёшнинг нури, шамолнинг бир оз қаттиқ эсиши, автомобиллар товуши, телефон ёки эшикдаги қўнғироқ жиринглаши ва болалар шовқин-сурони ҳам жуда безовта қилади. Одатда, бундай бемор ҳар қандай товушдан эти жимирлаб кетиши, танасини худди ток ургандек бўлиши ва боши қаттиқ оғриб кетишини сўзлайди. Унинг танасига қўл теккизиб бўлмайди. Беморни врач текшираётганида доимо сесканиб туради, танасига қўл теккизгани қўймайди, чунки оғриқ кучайиб кетишидан қўрқади. Агар врач: “Мен текширмасдан туриб сизга ташхис қўя олмайман” деса, бемор врачнинг қўлини ўзи ушлаб танасининг оғрийдиган жойларига олиб боради. Бундай беморда тананинг энг сезгир жойлари, одатда, бош ва оёқлардир.

Ички аъзолар касалликларида ҳам танада ўта сезгир соҳалар вужудга келади. Улар тананинг ҳамма жойида эмас, балки маълум бир соҳасида намоён бўлади. Ўта сезгир соҳалар, айниқса, бош терисида яққол ифодаланган бўлади. Улар ёзда ҳам бош кийимда юришади. Ана шундай текширув пайтида бемор врачнинг қўлини итариб юборган. У бошида қаттиқ оғриқ пайдо бўлганидан шикоят қилиб, доктор қабулида 10 дақиқагача ўтириб қолган. Орадан 3-4 дақиқа ўтгач, “Оғриқ ўтиб кетдими ёки бирор оғриқ қолдирадиган дори берайми?” деб сўралганда, бемор: “Йўқ, ҳозир ўзи ўтиб кетади, нега мендан сўрамасдан бошимни босиб қўйдингиз” деб врач ёрдамидан воз кечган. Врач беморнинг тиззасига болғача билан уриб текширганда ҳам ўта сезгирлигидан у сакраб тушган.

Давоси. Бундай беморларни даволаш психотерапевтик ва физиотерапевтик муолажалар ёрдамида олиб борилади.

  Профессор Зарифбой Ибодуллаев



Ctrl
Enter
Хато топдизнигзми?
Матнни танланг ва Ctrl+Enter тугмачаларини босинг
МУҲОКАМАЛАР
Изоҳларнинг минимал узунлиги 50 та белгидан иборат. шарҳлар бошқарилади
Ҳеч қандай изоҳ йўқ. Сиз биринчи бўлишингиз мумкин!
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Қизиқ мақолалар
"Ибодуллаев энциклопедияси" бўлими бўйича