Объектив текширувлар
Объектив текширувлар – клиник ташхис қўйишнинг энг муҳим босқичларидан бири. Шу боис бундай текширувларга жиддий эътибор берилади. Аввал беморнинг умумий аҳволи (қониқарли, қониқарсиз, оғир) баҳоланади. Гавда тузилиши обдон кўздан кечирилади. Боши, умуртқа поғонаси ва қўл-оёқлари кўриб чиқилади. Танадаги жароҳат изларига эътибор қаратилади. Тана вазни ва ҳарорати ўлчанади. Тери қопламлари ва шиллиқ қаватлар ҳолати ўрганилади, лимфа тугунлари пайпаслаб кўрилади.
Объектив текширувлар юрак-қон томир фаолияти (АҚБ, юрак тони, ритми, йирик томирлар аускультацияси, пульс), нафас олиш системаси (юқори нафас йўллари, нафас олиш ритми, кўкрак қафаси аускультацияси ва перкуссияси), эндокрин безлар (қалқонсимон без) пальпацияси, ошқозон-ичак системаси (оғиз бўшлиғи, тиш ва милклар ҳолати, қорин пальпацияси жигар ва талоқ ҳолати), сийдик ажратиш системаси ўрганилади ва текширилади. Аниқланган патологик ўзгаришлар анкетага қайд қилинади.
Профессор Зарифбой Ибодуллаев