Янгиликлар Ибодуллаев энциклопедияси ҚЎШИМЧА НЕРВ НЕВРОПАТИЯСИ

ҚЎШИМЧА НЕРВ НЕВРОПАТИЯСИ


Қўшимча нерв (n. accessorius) фақат ҳаракат толаларидан иборат бўлиб, бўйинтириқ тешик (foramen jugulare) орқали калла бўшлиғидан ташқарига чиқади ва тўш-ўмров-сўрғичсимон мускул (m. sternocleidomastoideius) билан трапециясимон (m. trapezius) мускулни иннервация қилади. Қўшимча нерв ядросининг краниал қисми пўстлоқдан икки томонлама иннервация олади ва унинг аксонлари бошни ён томонларга бурувчи m. sternocleidomastoideius-га боради. Ядронинг спинал қисми 1–С5) пўстлоқдан бир томонла­ма (қарама-қарши томондан) иннервация олади ва унинг аксонлари ел­ка камарини (курак ва ўмров суякларини) кўтаришда иштирок этувчи m. trapezius боради.

Қўшимча нерв, асосан, кана энцефалити, краниоспинал ўсмалар, ён амиотрофик склероз, сирингомиелобульбия, мотонейрон касалликлари, краниовертебрал аномалиялар, яллиғланиш касалликлари, бўйин-энса соҳаси жароҳатлари ва ушбу соҳада лимфа тугунларидан биопсия олганда зарарланади. Қўшимча нерв иннервация қилувчи мускуллар миасте­ния, дистрофик миотония, полимиозитларда ҳам зарарланади. Баъзида невропатия сабаби аниқланмай қолади ва бундай ҳолатлар идиопатик невропатия деб юритилади.

Зарарланиш симптомлари. Қўшимча нерв бир томонда зарарлан­са, бош ўша томонга оғади ва пастга букилади, беморнинг елкаси ҳам осилиб қолади. Бемор бошини соғлом томонга буриш ва тепага кўтаришда жуда қийналади, елкасини юқорига кўтара олмайди. Бироз вақт ўтгач, m. sternocleidomastoideius ва m. trapezius да атрофия ривожланади. Қўшимча нерв ядроси иккала томонд ҳам зарарланса, беморнинг боши пастга букилиб осилиб қолади, у бошини ён томонларга бура олмайди. Бу ҳолат кана энцефалити учун жуда хос.

Профессор Зарифбой Ибодуллаев



Ctrl
Enter
Хато топдизнигзми?
Матнни танланг ва Ctrl+Enter тугмачаларини босинг
МУҲОКАМАЛАР
Изоҳларнинг минимал узунлиги 50 та белгидан иборат. шарҳлар бошқарилади
Ҳеч қандай изоҳ йўқ. Сиз биринчи бўлишингиз мумкин!
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Қизиқ мақолалар
"Ибодуллаев энциклопедияси" бўлими бўйича