ИДИОПАТИК ЭПИЛЕПСИЯ
Наслий мойиллик сабабли ривожланган эпилепсияга идиопатик эпилепсия деб айтилади. Идиопатик эпилепсияда бош мияда структур ўзгаришлар кузатилмайди, неврологик статусда патологик ўзгаришлар аниқланмайди. Идиопатик эпилепсия оилавий тарзда ҳам, спорадик тарзда ҳам учрайди.
Идиопатик эпилепсиянинг 2 тури фарқланади
А. Тарқалган идиопатик эпилепсия
Б. Фокал идиопатик эпилепсия
А) Тарқалган идиопатик эпилепсия турлари:
- Хавфсиз кечувчи оилавий неонатал эпилепсия
- Хавфсиз кечувчи идиопатик неонатал эпилепсия
- Эрта болалик даврининг хавфсиз кечувчи миоклоник эпилепсияси
- Болалар абсанс эпилепсияси (пикнолепсия)
- Ювенил абсанс эпилепсия
- Ювенил миоклоник эпилепсия
- Уйғонганда кузатиладиган тоник-клоник типдаги хуружлар
- Тарқалган идиопатик эпилепсиянинг бошқа турлари
- Махсус таъсиротлар билан қўзғаганда кузатиладиган эпилептик хуружлар
Б) Фокал идиопатик эпилепсия турлари:
- Роландик эпилепсия (марказий-темпорал пиклар билан хавфсиз кечувчи болалар эпилепсияси)
- Энса пароксизмлари билан кечувчи болалар эпилепсияси
- Ўқишнинг бирламчи эпилепсияси
Профессор Зарифбой Ибодуллаев
Изоҳларнинг минимал узунлиги 50 та белгидан иборат. шарҳлар бошқарилади
Қизиқ мақолалар
"Ибодуллаев энциклопедияси" бўлими бўйича