БОШ МИЯДА ҚОН АЙЛАНИШИНИНГ ЎТКИР БУЗИЛИШЛАРИ
Бош мияда қон айланишининг ўткир бузилишларига транзитор ишемик атака, бош мияда қон айланишининг ўткинчи бузилиши, ўткир гипертоник энцефалопатия ва инсультлар киради (1.6-жадвал).
Бош мияда қон айланишининг ўткир бузилишлари
Номи |
Таърифи |
Транзитор ишемик атака |
Бош мияда қон айланишининг ўткир ишемик бузилиши бўлиб, пайдо бўлган симптомлар бир соат ичида ўтиб кетади. |
Бош мияда қон айланишининг ўткинчи бузилиши |
Бош мияда қон айланишининг ўткир ишемик бузилиши бўлиб, пайдо бўлган симптомлар 2-24 соат давом этади ва ўтиб кетади. |
Уткир гипертоник энцефалопатия |
Бош мияда қон айланишининг ўткир ишемик бузилиши бўлиб, умумий церебрал симптомлар билан намоён бўлади. |
Инсульт |
Бош мияда қон айланишининг ўткир бузилиши бўлиб, пайдо бўлган неврологик бузилишлар 24 соатдан ошиқ давом этади. |
Профессор Зарифбой Ибодуллаев
Ва биринчи бўлиб билинг!