Амбулатор автоматизмлар
Амбулатор автоматизмлар – ўз хоҳиш-иродасига боғлиқ бўлмаган ҳолда кузатиладиган хатти-ҳаракатлар. Бунда галлютцинация, иллюзия ёки бошқа типдаги аффектив бузилишлар бўлмайди. Автоматизмлар эпилепсияда кўп кузатилади. Эпилепсияда кузатиладиган автоматизмлар тез ўтиб кетади. Автоматизмда ғалати ҳолатлар кўп кузатилади. Масалан, автоматизм пайтида уйдан чиқади, йўлни кесиб ўтади, автобусга ўтиради, шаҳарнинг нариги четига бориб, сой бўйини айланиб юради, кечга яқин яна уйига қайтиб келиб, жойига ётиб ухлайди. Бироқ ушбу бўлиб ўтган воқеалар унинг эсида қолмайди. Шунинг учун ҳам амбулатор автоматизмлар сомнамбулия (лунатизм) ва транс ҳолатлари билан биргаликда намоён бўлади. Амбулатор автоматизмлар бир неча дақиқа (фуга), бир неча соатдан бир неча кунгача (транс) давом этиши мумкин.
Manba: ©Z. Ibodullayev. Tibbiyot psixologiyasi. Darslik., 3-nashr., T.; 2019., 494b.
© Ibodullayev ensiklopediyasi., 2022 y;
©asab.cc
Изоҳларнинг минимал узунлиги 50 та белгидан иборат. шарҳлар бошқарилади
Қизиқ мақолалар
"Ибодуллаев энциклопедияси" бўлими бўйича