Аменция


Аменция  (лот. amentia – ақлдан озиш) – ўзини ва теварак-атрофни англашнинг тўла издан чиқиши билан намоён бўлувчи онг бузилиши. Ўзини англамаслик, атрофдаги одамларни танимаслик, вақт ва маконни адашиб идрок этиш, юзуқ-юлуқ нутқ, хотира ва фикрлаш бузилиши билан намоён бўладиган ушбу симптомлар мажмуаси аментив синдром деб ҳам юритилади. Ушбу патологик ҳолат органик психоз ва кучли интоксикацияда кўп учрайди. Аменция делирияга ўхшаб кетса-да, ундан оғирроқ ҳолат. Аменциядан чиқаётган бемор (айниқса, интоксикацияларда) аввал делирияга ўтиб, хотирасини қисман йўқотади.  

Manba: ©Z. Ibodullayev. Tibbiyot psixologiyasi. Darslik., 3-nashr., T.; 2019., 494b.  
           © Ibodullayev ensiklopediyasi., 2022 y;
              ©asab.cc

Ctrl
Enter
Хато топдизнигзми?
Матнни танланг ва Ctrl+Enter тугмачаларини босинг
МУҲОКАМАЛАР
Изоҳларнинг минимал узунлиги 50 та белгидан иборат. шарҳлар бошқарилади
Ҳеч қандай изоҳ йўқ. Сиз биринчи бўлишингиз мумкин!
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Қизиқ мақолалар
"Ибодуллаев энциклопедияси" бўлими бўйича