Янгиликлар Ибодуллаев энциклопедияси АЙЗЕНК ШКАЛАСИ (шахс хусусиятларини баҳолаш)

АЙЗЕНК ШКАЛАСИ (шахс хусусиятларини баҳолаш)


Айзенк шкаласи (саволномаси) экстраверсия–интраверсия ва нейротизм даражасини аниқлаш учун қўлланилади. Экстраверсия-интраверсия ва  нейротизм шахснинг туғма хусусиятларидир.
      
Экстравертлар хулқ-атвори кўпроқ ташқарига йўналтирилган бўлади, улар ўз ҳис-туйғуларини бошқалар билан баҳам кўргиси келади, ҳамма билан киришиб кетишади, кўп дўст орттиришга интилишади, ўз ҳис-туйғуларини назорат қила олишмайди ва кўп гапиришади. 
Интравертларда бунинг тескарисини кўриш мумкин, яъни улар камгап, ўз ички дунёсини ва ҳис-туйғуларини бировга билдирмайди, дўстлари кам, ташқи томондан фақат ўйланиб юрадиган одамни эслатади. Нейротизм эса ҳиссиётга берилувчанлик, ортиқча хавотир, доимо таранг ҳолатда юриш ва депрессияга мойилликни белгилаб берувчи шахс кўрсаткичидир. Ушбу шкала ёрдамида синалувчининг темпераменти ҳам аниқланади.
      
Айзенк шкаласи 57 саволдан иборат. Улардан 24 та савол экстраверсия-интроверсия шкаласи, 24 та савол нейротизм шкаласи билан боғлиқ, қолган 9 таси Ё-шкаласи бўлиб, синалувчининг саволларга қанчалик тўғри жавоб берганлигини кўрсатади.

Айзенк саволномаси бланки

   Исми-шарифи................................................................  Ёши........  жинси………
   Маълумоти ………………………………….… Сана……………

  Кўрсатма: Қуйидаги саволномани ўқигач, “Ҳа” ёки “Йўқ” деб, хаёлингизга келган биринчи жавобни белгиланг. Улар устида узоқ ўйлаб ўтирманг, чунки тўғри ва нотўғри жавобнинг ўзи йўқ, бу ерда бор-йўғи сизнинг шахсингиз аниқланади холос. 


Саволлар
Жавоблар варианти:
Ха – “+”
Йўқ – “–”
1
Сизда ўзингизни чалғитиш учун янги таъсиротларга шўнғиш ва кучли ҳаяжонли синовлардан ўтиш истаги тез-тез пайдо бўладими?         

2
Сизни тушунадиган, маъқуллайдиган ва кечинмаларингизга ҳамдард бўладиган дўстларга зарурат ҳисси тез-тез пайдо бўладими?

3
Ўзингизни ғам-ташвишсиз одам деб ҳисоблайсизми?

4
Сизга ўз ниятингиздан воз кечиш жуда қийинми?

5
Сиз қилмоқчи бўлган ишларингизни шошмасдан ўйлаб кўрасизми ва уларга киришишдан олдин бироз кутиб туришни маъқул топасизми?

6
Сиз ҳар доим ҳам ваъдангизда тура оласизми, гарчи бунинг сизга фойдаси бўлмаса-да?

7
Сизда кайфиятнинг бирдан тушиб ва ошиб кетиши тез-тез бўлиб турадими? 

8
Сиз ишга тез киришиб ва одамлар билан тез суҳбат қуриб кета оласизми, ўйлаб олишга кўп вақт сарфламайсизми?

9
Сизда жиддий бир сабаб бўлмаса-да, бахтсизлик ҳисси пайдо бўлганми?     

10
Баҳслашиб кетиш учун ҳамма нарсага тайёрлигингиз ростми?     

11
Ўзингизга ёққан аёл (эркак) билан танишмоқчи бўлсангиз хижолат тортасизми?

12
Сиз ғазаблансангиз ўзингизни қўярга жой топа олмай қоласизми?

13
Кескин вазиятларда ўйламасдан бирор ишга қўл урасизми?

14
Шуни қилмаслигим ёки гапирмасилигим керак эди, деган хаёллар сизни тез-тез безовта қиладими?     

15
Сиз одамлар билан учрашгандан кўра китоб ўқишни афзал кўрасизми?    

16
Сизнинг нафсониятингизга тегиш жуда осонлиги ростми?

17
Сиз тез-тез одамлар орасида бўлишни ёқтирасизми?

18
Сизга баъзан “Буни бировларга айтишни хоҳламасдим” деган фикр келадими?

19
Сизнинг баъзан катта куч-қувватга тўлиб тошишингиз ва кучли ланжлик ҳис қилишингиз ростми?

20
Сиз ўз танишларингиз сонини энг яқин дўстларингиз билан чегаралашга интиласизми?         

21
Сиз кўп орзу қиласизми?    

22
Сизга бақиришса, сиз ҳам шундай жавоб қайтарасизми?

23
Сиз ўз одатларингизни яхши деб ҳисоблайсизми?

24
Сизда айбдорлик ҳисси тез-тез пайдо бўлиб турадими?

25
Сиз баъзан ўз ҳис-туйғуларингизга эрк беришга ва ғам-ташвишсиз дўстлар даврасида ўйнаб-кулишга қодирмисиз?    

26
Сизнинг асабингиз ўта таранглашган деса бўладими?

27
Сизни чаққон ва қувноқ одам деса бўладими?

28
Сиз ишни бажариб бўлганингиздан сўнг “Уни бундан ҳам яхшироқ қилишим мумкин эди” деган фикрга тез-тез борасизми?

29
Сиз катта давраларда ўзингизни нотинч ҳис қиласизми?

30
Сизда гап ташиб туришлар бўладими?

31
Сизни ҳар хил фикрлар безовта қилавериб, ухлай олмай чиқасизми?

32
Агар Сиз ниманидир билиб олмоқчи бўлсангиз, уни дўстларингиздан сўрагандан кўра китобдан ўқиб топишни афзал кўрасизми?        

33
Сизда кучли юрак уришлари кузатилиб турадими?

34
Сизга диққатни бир жойга тўплашни талаб қиладиган ишлар ёқадими?

35
Сизда титраб кетиш кузатиладими?    

36
Сиз ҳамма вақт ҳам ҳақиқатни гапирасизми?

37
Бир-бирининг устидан ҳазиллашиб ўтирадиган давраларда бўлиб қолсангиз хижолат чекасизми?

38
Сиз жаҳлдормисиз?

39
Тез ҳаракат қилишни талаб қилувчи ишлар Сизга ёқадими?

40
Ҳаммаси яхшилик билан тугаган бўлса-да, Сиз билан рўй бериши мумкин бўлган турли хил ёқимсиз ва қўрқинчи воқеалар ҳақидаги хаёллар Сизга тинчлик бермаслиги ростми?

41
Сизнинг бамайхилотир ва камҳаракат одам эканлигингиз ростми?

42
Сиз қачондир ишга ёки учрашувга кеч қолганмисиз?

43
Тез-тез ёмон тушлар кўрасизми?

44
Сиз гаплашиб олишни шу қадар яхши кўрасизки, бирорта қулай вазиятни бой бермайсиз. Шу ростми?

45
Сизни қандайдир оғриқлар безовта қиладими?

46
Агар дўстларингиз билан узоқ вақт учрашмасангиз дилингиз сиёҳ бўладими?

47
Сиз ўзингизни асаби таранг одам деб ҳисоблайсизми?

48
Танишларингиз орасида сизга сира ҳам ёқмайдиганлари борми?    

49
Мен ўзимга ишонган одамман деб айта оласизми? 

50
Сизнинг камчиликларингиз ёки ишингизни танқид қилишса, тутоқиб кетасизми?

51
Сизга кўп одам қатнашадиган тадбирлардан ҳақиқий қониқиш ҳис қилиш жуда қийинми?    

52
Менинг бошқалардан камчилигим бор деган фикр сизни безовта қиладими?

53
Зерикарли давраларга жон киргизиш қўлингиздан келадими?    

54
Умуман ақлингиз етмайдиган нарсалар ҳақида гапирган вақтларингиз бўлганми?

55
Соғлиғингиз ҳақида қайғурасизми?

56
Бировлар устидан ҳазиллашишни ёқтирасизми?

57
Сизни уйқусизлик безовта қиладими?    



Жавоблар варақаси
Номер
Жавоблар
Номер
Жавоблар
Номер
Жавоблар

Ҳа    
Йўқ

Ҳа
Йўқ

Ҳа
Йўқ
1


20


39


2


21


40


3


22


41


4


23


42


5


24


43


6


25


44


7


26


45


8


27


46


9


28


47


10


29


48


11


30


49


12


31


50


13


32


51


14


33


52


15


34


53


16


35


54


17


36


55


18


37


56


19


38


57


∑:

E=


N=


Yo =


Олинган натижалар таҳлили. Саволларга жавоб берилгач, сўнг, саволнома калити ёрдамида Э — экстраверсия, Н — нейротизм, Ё — ёлғон кўрсаткичлари бўйича шахс хусусиятлари аниқланади. 
Айзенк саволномаси калити

Экстраверсия - интроверсия:
«Ҳа» (+): 1, 3, 8, 10, 13, 17, 22, 25, 27, 39, 44, 46, 49, 53, 56;
 "Йўқ" (─):  5, 15, 20, 29, 32, 34, 37,  41, 51.

Нейротизм:
 «Ҳа» (+): 2, 4, 7, 9, 11, 14, 16, 19, 21, 23, 26, 28, 31, 33, 35, 38, 
40, 43, 45, 47, 50, 52, 55, 57.

«Ёлғон шкаласи»:
 «Ҳа» (+): 6, 24, 36.
"Йўқ" (─):  12, 18, 30, 42, 48, 54.
Калит билан мос тушган жавобларга 1 балл қўйилади.


                               Айзенк саволномаси хулосалари
                      1. Экстраверсия-интроверсия:
Баллар
Шахс типи
5 ва ундан кам
Яққол интроверт
6-9
Интроверт 
10-11
Интроверсияга мойиллик
12 
Экстраверт ҳам эмас, интроверт ҳам эмас
13-14 
Экстраверсияга мойиллик
15-18
Экстраверт
19 ва ундан юқори
Яққол экстраверт
               2. Нейротизм (ҳиссий барқарорлик):
Баллар
           Нейротизм даражаси
8 ва ундан кам
Паст
9-13
Ўрта  
14-18 
Юқори
19 ва ундан юқори
Жуда юқори
                       3. Ёлғон шкаласи
4 ва ундан паст
Норма
5 ва ундан юқори
Жавоблар намойишкорона сунъий тўқилган, яъни ўзини кўрсатишга ҳаракат қиляпти

Олинган натижаларга кўра синалувчининг шахс хусусиятлари аниқланиб хулоса ёзилади. Синалувчида шахснинг қайси хусусияти (экстраверсия, интроверсия, нейротизм) кўпроқ намоён бўлганлиги ва унинг темпераменти аниқланади. 


Manba: ©Z. Ibodullayev. Tibbiyot psixologiyasi. Darslik., 3-nashr., T.; 2019., 494b.    
               © Ibodullayev ensiklopediyasi., 2022 y; 
               ©asab.cc

Ctrl
Enter
Хато топдизнигзми?
Матнни танланг ва Ctrl+Enter тугмачаларини босинг
МУҲОКАМАЛАР
Изоҳларнинг минимал узунлиги 50 та белгидан иборат. шарҳлар бошқарилади
Ҳеч қандай изоҳ йўқ. Сиз биринчи бўлишингиз мумкин!
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Қизиқ мақолалар
"Ибодуллаев энциклопедияси" бўлими бўйича