Терлаш патологияси
Терлаш патологияси. Маълумки терлаш жараёни жуда кўп физиологик ва патологик ҳолатларда ўзгариб туради. Тер безлари ташқи таъсиротларга ва ички касалликларга жуда сезгир. Терлаш бузилишининг энг асосий симптомлари – булар гипергидроз ва ангидроз.
Гипергидроз локал ва умумий бўлиши мумкин. Локал гипергидроз кўпинча идиопатик ҳусусиятга эга бўлиб, кафт, бош ва қўлтиғостида кўп учрайди. Ўсмирлик ёшида бошланган бундай терлаш, одатда ёш ўтган сайин камайиб боради.
Ангидроз, яъни терлашнинг йўқолиши, асосан, симпатэктомиялар сабабли рўй беради. Масалан, бундай операциялар Рейно касаллигида ўтказилади. Кафтлар ва қўлтиғости терлашидан азият чекадиганлар симпатэктомия операциясига мурожаат қилишади.
Обуна бўлиш
Ва биринчи бўлиб билинг!
Ва биринчи бўлиб билинг!
Изоҳларнинг минимал узунлиги 50 та белгидан иборат. шарҳлар бошқарилади
Қизиқ мақолалар
"Ибодуллаев энциклопедияси" бўлими бўйича