Ён шох ядролари


Ён шох ядролари. Орқа миянинг барча сегментларида ҳам ён шохлар бўлмайди. Ён шохларда вегетатив иннервация учун масъул ядролар жойлашган. Улар – C8, Th1-Th12, L1-L2 спинал сегментларда симпатик ядролар,  S2-S4 спинал сегментларда парасимпатик ядролар жойлашган. 

Ёрқин тож

Ички капсуладан ўтувчи барча проекцион толалар, яъни афферент ва эфферент йўллар пўстлоқ яқинида нурга ўхшаб ёйилиб кетади ва бу ҳолат тожни эслатади. Ушбу радиал йўлларга ёрқин тож (corona radiata) дейилади (10.5-расм). 

 Радиал йўлларнинг оптик сигналларни ўтказувчи қисми энса томонга йўналиб кўрув тожини (radiatio optica), эшитув сигналларини ўтказувчи қисми чакка пушталарига йўналиб эшитув тожини (radiatio acustica) ҳосил қилади.



Ctrl
Enter
Хато топдизнигзми?
Матнни танланг ва Ctrl+Enter тугмачаларини босинг
МУҲОКАМАЛАР
Изоҳларнинг минимал узунлиги 50 та белгидан иборат. шарҳлар бошқарилади
Ҳеч қандай изоҳ йўқ. Сиз биринчи бўлишингиз мумкин!
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Қизиқ мақолалар
"Ибодуллаев энциклопедияси" бўлими бўйича