Янгиликлар Янгиликлар Тест – ҚУРҚУВ ВА ХАВОТИРНИ БАХОЛАШ УЧУН ТЕСТЛАР

Тест – ҚУРҚУВ ВА ХАВОТИРНИ БАХОЛАШ УЧУН ТЕСТЛАР


ҚЎРҚУВ ВА ХАВОТИРНИ БАҲОЛАШ УЧУН ЭНГ КЎП ҚЎЛЛАНИЛАДИГАН ТЕСТЛАР

Қўрқув ва хавотир ҳар биримизда кузатилиб туради. Агар бу ҳолат тез-тез кузатилиб турса Сиз Спилбергер-Ханин шкаласидан фойдаланишингиз мумкин. Бу тестни ҳар бир одамнинг ўзи тўлдиради. Бу тест хулосалари бўйича психологга учраб маслаҳат олишингиз мумкин.

Маълумотларни таҳлил қилиш ва ҳисоблаш:

Белгиланган 3, 4, 6, 7, 9, 12, 13, 14, 17, 18 рақамлар йиғиндиси – (∑1) ҳисобланади, кейин қолган 1, 2, 5, 8, 10, 11, 15, 16, 19, 20 рақамлар йиғиндиси – (2) ҳисобланади.

Қуйидаги формула

РХ = ∑1 – ∑2 + 35

бўйича реактив хавотир (РХ) даражаси аниқланади.

Худди шундай тарзда  ШХ = ∑1 – ∑2 + 35

формула бўйича

шахсий хавотир (ШХ) даражаси аниқланади.

Бу ерда ∑1 –  22, 23, 24, 25, 28, 29, 31, 32, 34, 35, 37, 38, 40 рақамлар бўйича жавоблар йиғиндиси;

∑2 – 21, 26, 27, 30, 33, 36, 39 рақамлар бўйича қолган жавоблар йиғиндиси.

 

Хавотир даражалари:

Енгил хавотир – 30 баллгача;

Ўрта даражадаги хавотир –  31–45 балл;

Кучли хавотир – 46 ва ундан юқори балл.

 

 

Спильбергер-Ханин шкаласи

(хавотирни баҳолаш учун)

 

Исму шарифи___________________________  Текширув санаси______

 

Кўрсатма: Қуйида келтирилган ҳар бир жумлани диққат билан ўқинг ва айнан ҳозирги пайтда ўзингизни қандай ҳис қилаётган бўлсангиз шунга мос жавобларни белгиланг.  Саволлар устида узоқ ўйланманг ва ҳаёлингизга келган биринчи жавобни белгиланг, чунки тўғри ёки нотўғри жавоблар йўқ.

 

Бланкнинг олд томони

САВОЛЛАР,ВАЗИЯТЛАР Асло ундай эмас Балки шундайдир Тўғри Жуда тўғри
1. Мен тинчман 1 2 3 4
2. Менга ҳеч нарса ҳавф солмайди 1 2 3 4
3. Менинг асабларим таранглашган 1 2 3 4
4. Мен афсус чекаяпман 1 2 3 4
5. Мен ўзимни озод ҳис этаяпман 1 2 3 4
6. Мен ҳафаман
7. Мени рўй бериши мумкин бўлган муваффақиятсизликлар қийнаяпди 1 2 3 4
8. Мен ўзимни дам олгандек ҳис қилаяпман 1 2 3 4
9. Мен хавотирдаман 1 2 3 4
10. Мен ички қониқмасликни ҳис қилаяпман 1 2 3 4
11. Мен ўзимга ишонаман 1 2 3 4
12. Мен асабийлашаяпман 1 2 3 4
13. Ўзимни қўйишга жой топа олмаяпман 1 2 3 4
14. Мен ўта таранг ҳолатдаман
15. Мен тангликни ҳис қилаяпман, сиқилаяпман 1 2 3 4
16. Мен манмунман 1 2 3 4
17. Мен ташвишдаман 1 2 3 4
18. Менинг асабларим жуда қўзғалган ва ўзимни назорат қила олмаяпман 1 2 3 4
19. Мен ҳурсандман, шодман 1 2 3 4
20. Менинг кўнглим хуш 1 2 3 4

 

Бланкнинг орқа томони

САВОЛЛАР,ВАЗИЯТЛАР Деярли ҳеч қачон Баъзан Тез-тез Деярли ҳар доим
21. Мен қониқиш ҳис қиламан 1 2 3 4
22. Мен жуда тез чарчайман 1 2 3 4
23. Мен тез йиғлаб юборишим мумкин 1 2 3 4
24. Мен ҳам бошқаларга ўхшаб бахтли бўлишни хохлардим 1 2 3 4
25. Дарров бир қарорга кела олмаганим учун ҳам баъзан ютқазиб қўяман 1 2 3 4
26. Одатда мен ўзимни тетик ҳис қиламан 1 2 3 4
27. Мен тинчман, ўзимни босиб олганман, вазминман 1 2 3 4
28. Кутилаётган қийинчиликлар одатда мени жуда хавотирга солади 1 2 3 4
29. Мен арзимаган нарсаларга ҳам жуда сиқилавераман 1 2 3 4
30. Мен жуда бахтиёрман 1 2 3 4
31. Мен ҳамма нарсани юрагимга яқин олавераман 1 2 3 4
32. Менда ўзимга ишонч етишмайди 1 2 3 4
33. Одатда мен ўзимни ҳавфсизликда, деб биламан 1 2 3 4
34. Мен ўта оғир вазиятлар ва қийинчиликлардан четроқ юришга ҳаракат қиламан 1 2 3 4
35. Мен ўзимни маъюс сезиб тураман 1 2 3 4
36. Менинг кўнглим тўқ 1 2 3 4
37. Арзимаган нарсалар менинг фикримни тарқатиб юборади ва ҳаяжонга солади 1 2 3 4
38. Мен ҳафа бўлсам узоқ вақт ўзимга кела олмай ва унута олмай юраман 1 2 3 4
39. Мен вазмин одамман 1 2 3 4
40. Ишларим ва режаларим ҳақида ўйласам мени кучли хавотир эгаллаб олади 1 2 3 4


Ctrl
Enter
Хато топдизнигзми?
Матнни танланг ва Ctrl+Enter тугмачаларини босинг
МУҲОКАМАЛАР
Изоҳларнинг минимал узунлиги 50 та белгидан иборат. шарҳлар бошқарилади
Ҳеч қандай изоҳ йўқ. Сиз биринчи бўлишингиз мумкин!
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив