Янгиликлар Янгиликлар Психология фани мамлакатимизга қачон кириб келган эди?

Психология фани мамлакатимизга қачон кириб келган эди?



Бундан юз йил муқаддам, яъни 1922 йили Германияда Эрнст Кречмер томонидан «Тиббиёт психологияси» фанига асос солинади. Ўзбекистонда эса 1997 йили Ҳамид Каримов ташаббуси билан «Тиббиёт психологияси» курси ташкил қилинган. 1997 йилгача деярли психиатрияга ўхшаб қолган «Тиббиёт психологияси» мавзулари Зарифбой Ибодуллаев томонидан Жаҳон стандартларига мослаб, буткул қайта кўриб чиқилди.

Фан дастурини тузишда асосий урғу «Психосоматик тиббиёт»га берилади, «Ёш тиббий психологлар» илмий жамияти тузилади, «Тиббиёт психологияси» дарслиги яратилади. Бу китоб «2009 йили – энг яхши дарслик» деб топилади ва 3 маротаба нашрдан чиқади. Тез орада Зарифбой Ибодуллаев ташаббуси билан Республикада янги йўналиш бўлган «Тиббиёт психологияси» мутахассислигидан магистратура ва клиник ординатура йўналишлари очилади. Республика учун узоқ кутилган «Тиббий психолог» кадрлар тайёрланади.  

Тошкeнт тиббиёт акадeмиясида тиббиёт психологиясининг 100 йиллигига бағишлаб «Психосоматик тиббиётнинг долзарб масалалари: муаммо ва ечимлар» мавзусидаги халқаро анжуманда ана шулар ҳақида сўз юритилди.  
Профессор Зарифбой Ибодуллаев жаҳон ва Ўзбекистон миқёсида «Тиббиёт психологияси ва психосоматик тиббиёт»нинг ривожланиш тарихи, соғлиқни сақлаш тизими учун кадрлар тайёрлашдаги мавжуд муаммолар ва уларнинг ечимлари ҳақида фикр-мулоҳазаларини билдирди.  

Шунингдек, туркиялик профессор Айнур Фейзининг «Алсгеймер касаллигида кузатиладиган нейропсихологик бузилишлар», профессор Шариф Баротовнинг «Соғлиқни сақлаш тизимида психологик хизматни ташкил этиш», профессор Барно Холматованинг «Болалик ва ўсмирлик даврининг психосоматик бузилишлари», профессор Васила Каримованинг «Оиладаги зўравонлик ва ундан безиш синдроми», профессор Абдулла Бегматовнинг «Психосоматикада гипнозни қўллаш» мавзуларидаги маърузалари тингланди. 
Анжуманда португалиялик мутахассислар ҳам иштирок этиб, «Қарилик даврининг психологик муаммолари» ҳақида маъруза қилди.   
Моҳигул Қосимова, ЎзА


Ctrl
Enter
Хато топдизнигзми?
Матнни танланг ва Ctrl+Enter тугмачаларини босинг
МУҲОКАМАЛАР
Изоҳларнинг минимал узунлиги 50 та белгидан иборат. шарҳлар бошқарилади
Ҳеч қандай изоҳ йўқ. Сиз биринчи бўлишингиз мумкин!
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив