Неврология Умумий амалиёт врачлари учун
Умумий амалиёт врачлари учун мўлжалланган ушбу қўлланмада энг кўп учрайдиган неврологик синдромлар ва касалликлар ўрин олган. Уларнинг этиологияси, клиникаси, ташхис қўйиш, даволаш ва профилактика усуллари ҳақида маълумотлар келтирилган. УАВ билиши зарур бўлган неврологик текшириш усуллари изоҳли расмлар билан кўрсатиб ўтилган, ташхис қўйиш алгоритми ва ўткир ҳолатлар неврологиясига алоҳида урғу берилган. Барча синдром ва касалликлар алфавит бўйича (А дан Я гача) ёритилган. Бу эса зарур маълумотларни топишни осонлаштиради. Қўлланма сўнгида неврологик ва психологик шкалалар ҳамда нормал лаборатория кўрсаткичлари ўрин олган. Фармакологик дорилар дозаси, ножўя таъсирлари ва монелик қилувчи ҳолатлар ҳалқаро даволаш стандартлари кўрсатмаларига асосланиб тузилган.
Ушбу қўлланмадан УАВ билан бир қаторда невропатологлар, терапевтлар, психиатрлар, педиатрлар, реаниматологлар, “тез ёрдам” тизимида фаолият кўрсатувчи врачлар, тиббиёт институтларининг юқори курс талабалари ва клиник ординаторлар ҳам фойдаланишлари мумкин.
НЕВРОЛОГИЯ Умумий амалиёт врачлари учун китоб
Неврология Умумий амалиёт врачлари учун китоб ПДФ тўлиқ версияси