Тест – ЎЗ ШАХСИНГИЗНИ БИЛАСИЗМИ?
ШАХСНИ АНИҚЛАШ УЧУН АЙЗЕНК ШКАЛАСИ
Айзенк шкаласи (саволномаси) экстраверсия–интраверсия ва нейротизм даражасини аниқлаш учун қўлланилади. Экстраверсия-интраверсия ва нейротизм шахснинг туғма хусусиятларидир. Экстравертлар ҳулқ-атвори кўпроқ ташқарига йўналтирилган бўлади, улар ўз хис-туйғуларини бошқалар билан баҳам кўриб яшашади, ҳамма билан киришиб кетишади, ўзига ишонган бўлишади, кўп дўст орттиришга интилишади, ўз ҳис-туйғуларини назорат қила олмайди ва кўп гапиришга мойил бўлишади. Интравертларда бунинг тескарисини кўриш мумкин, яъни улар камгап, ўз ички дунёсини ва ҳис-туйғуларини биров билан баҳам кўрмайдиган, дўстлари кам, ташқи томондан фақат ўйланиб юрадиган одамни эслатувчи шахслардир. Нейротизм эса ҳиссиётга берилувчанликни, ортиқча хавотирни, доимо таранг ҳолатда юришни ва депрессияга мойилликни белгилаб берувчи шахс кўрсаткичидир. Ушбу шкала ёрдамида синалувчининг темпераментини ҳам аниқлаш мумкин.
Айзенк шкаласи 57 та саволдан иборат бўлиб, улардан 24 та савол экстраверсия–интроверсия шкаласи билан, 24 та савол нейротизм шкаласи билан боғлиқ бўлса, қолган 9 таси Ё-шкаласи бўлиб, синалувчининг саволларга алдамасдан нақадар тўғри жавоб берганлигини кўрсатади.
Кўрсатма: «Сиз қуйидаги саволномани ўқиб уларга жавоб беришингиз лозим. Уларга “Ҳа” ёки “Йўқ” деб жавоб беринг, фикрингизга келган биринчи жавобни ёзинг, Улар устида узоқ ўйлаб ўтирманг, чунки ушбу саволларга Сизнинг дастлабки реакциянгиз муҳим. Чунки тўғри ва нотўғри жавобнинг ўзи йўқ, бу ерда бор-йўғи Сизнинг шахсингиз аниқланади холос».
Айзенк шкаласи саволномаси
Сизда ўзингизни чалғитиш учун янги таъсиротларга шўнғиш ва кучли ҳаяжонли синовлардан ўтиш истаги тез-тез пайдо бўладими?
Сизни тушунадиган, маъқуллайдиган ва кечинмаларингизга ҳамдард бўладиган дўстларга зарурат ҳисси тез-тез пайдо бўладими?
Ўзингизни ғам-ташвишсиз одам деб ҳисоблайсизми?
Сизга ўз ниятингиздан воз кечиш жуда қийинми?
Сиз қилмоқчи бўлган ишларингизни шошмасдан ўйлаб кўрасизми ва уларга киришишдан олдин бироз кутиб туришни маъқул топасизми?
Сиз ҳар доим ҳам ваъдангизда тура оласизми, гарчи бунинг Сизга фойдаси бўлмасада?
Сизда кайфиятнинг бирдан тушиб ва ошиб кетиши тез-тез бўлиб турадими?
8. Сиз ишга тез киришиб ва одамлар билан тез суҳбат қуриб кета оласизми, ўйлаб олишга кўп вақт сарфламайсизми?
Сизда жиддий бир сабаб бўлмаса-да, бахтсизлик ҳисси пайдо бўлганми?
Бахслашиб кетиш учун ҳамма нарсага тайёрлигингиз ростми?
Ўзингизга ёққан аёл (эркак) билан танишмоқчи бўлсангиз хижолат тортасизми?
Сиз ғазаблансангиз ўзингизни қўярга жой топа олмай қоласизми?
Кескин вазиятларда ўйламасдан бирор ишга қўл урасизми?
Шуни қилмаслигим ёки гапирмасилигим керак эди, деган хаёллар Сизни тез-тез безовта қиладими?
Сиз одамлар билан учрашгандан кўра китоб ўқишни афзал кўрасизми?
Сизнинг нафсониятингизга тегиш жуда осонлиги ростми?
Сиз тез-тез одамлар орасида бўлишни ёқтирасизми?
Сизга баъзан “Буни бировларга айтишни хохламасдим” деган фикр келадими?
Сизнинг баъзан катта куч-қувватга тўлиб тошишингиз ва кучли ланжлик хис қилишингиз ростми?
Сиз ўз танишларингиз сонини энг яқин дўстларингиз билан чегаралашга интиласизми?
Сиз кўп орзу қиласизми?
Сизга бақиришса, Сиз ҳам шундай жавоб қайтарасизми?
Сиз ўз одатларингизни яхши деб ҳисоблайсизми?
Сизда айбдорлик ҳисси тез-тез пайдо бўлиб турадими?
Сиз баъзан ўз хис-туйғуларингизга эрк беришга ва ғам-ташвишсиз дўстлар даврасида ўйнаб-кулишга қодирмисиз?
Сизнинг асабингиз ўта таранглашган деса бўладими?
Сизни чаққон ва қувноқ одам деса бўладими?
Сиз ишни бажариб бўлганингиздан сўнг, “Уни бундан ҳам яхшироқ қилишим мумкин эди”, деган фикрга тез-тез борасизми?
Сиз катта давраларда ўзингизни нотинч ҳис қиласизми?
Сизда гап ташиб туришлар бўладими?
Сизни ҳар хил фикрлар безовта қилавериб ухлай олмай чиқасизми?
Агар Сиз ниманидир билиб олмоқчи бўлсангиз, уни дўстларингиздан сўрагандан кўра китобдан ўқиб топишни афзал кўрасизми?
Сизда кучли юрак уришлари кузатилиб турадими?
Сизга диққатни бир жойга тўплашни талаб қиладиган ишлар ёқадими?
Сизда титраб кетиш кузатиладими?
Сиз ҳамма вақт ҳам ҳақиқатни гапирасизми?
Бир-бирининг устидан хазиллашиб ўтирадиган давраларда бўлиб қолсангиз хижолат чекасизми?
Сиз жахлдормисиз?
Тез ҳаракат қилишни талаб қилувчи ишлар Сизга ёқадими?
Ҳаммаси яхшилик билан тугаган бўлса-да, Сиз билан рўй бериши мумкин бўлган турли хил ёқимсиз ва қўрқинчи воқеалар ҳақидаги хаёллар Сизга тинчлик бермаслиги ростми?
Сизнинг бамайхилотир ва камҳаракат одам эканлигингиз ростми?
Сиз қачондир ишга ёки учрашувга кеч қолганмисиз?
Тез-тез ёмон тушлар кўрасизми?
Сиз гаплашиб олишни шу қадар яхши кўрасизки, бирорта қулай вазиятни бой бермайсиз. Шу ростми?
Сизнинг қандайдир оғриқлар безовта қиладими?
Агар дўстларингиз билан узоқ вақт учрашмасангиз дилингиз сиёҳ бўладими?
Сиз ўзингизни асаби таранг одам деб ҳисоблайсизми?
Танишларингиз орасида Сизга сира ҳам ёқмайдиганлари борми?
Мен ўзимга ишонган одамман деб айта оласизми?
Сизнинг камчиликларингиз ёки ишингизни танқид қилишса тутоқиб кетасизми?
Сизга кўп одам қатнашадиган тадбирлардан ҳақиқий қониқиш ҳис қилиш жуда қийинми?
Менинг бошқалардан камчилигим бор деган фикр Сизни безовта қиладими?
Зерикарли давраларга жон киргизиш қўлингиздан келадими?
Умуман ақлингиз етмайдиган нарсалар ҳақида гапирган вақтларингиз бўлганми?
Соғлиғингиз ҳақида қайғурасизми?
Бировлар устидан хазиллашишни ёқтирасизми?
Сизни уйқусизлик безовта қиладими?
ТЕКШИРУВ ПРОТОКОЛИ
Фамилияси ва исми ……………………………………….. ёши……
Маълумоти …………………….
Жавоб варақаси
Олинган натижалар таҳлили. Саволномага жавоб бериб бўлингандан сўнг, саволнома калити ёрдамида Э — экстраверсия, Н — нейротизм, Ё — ёлғон кўрсаткичлари бўйича шахс хусусиятлари аниқланади.
Калит
Экстраверсия – интроверсия:
«Ҳа» (+): 1, 3, 8, 10, 13, 17, 22, 25, 27, 39, 44, 46, 49, 53, 56.
«Йўқ» (─): 5, 15, 20, 29, 32, 34, 37, 41, 51.
Нейротизм:
«Ҳа» (+): 2, 4, 7, 9, 11, 14, 16, 19, 21, 23, 26, 28, 31, 33, 35, 38,
40, 43, 45, 47, 50, 52, 55, 57.
«Ёлғон шкаласи»:
«Ҳа» (+): 6, 24, 36.
«Йўқ» (─): 12, 18, 30, 42, 48, 54.
Калит билан мос тушган жавобларга 1 балл қўйилади.
1. Экстраверсия–интраверсия: 11–12 балл – ўрта кўрсаткич, яъни экстраверт ҳам эмас, интраверт ҳам эмас; 15 баллга тенг ёки ундан юқори бўлса экстраверт; 19 баллга тенг ёки ундан юқори бўлса – яққол экстраверт; 9 баллга тенг ёки ундан кам бўлса – интроверт; 5 баллга тенг ёки ундан кам бўлса – яққол интроверт.
2. Нейротизм: 9-13 балл – нейротизмнинг ўрта даражаси, 14-15 балл – – нейротизмнинг юқори даражаси, 16-19 балл – нейротизмнинг жуда юқори даражаси ва ниҳоят 7-8 балл ва ундан кам бўлса – нейротизмнинг пастки даражаси.
3. Ёлғон даражаси: 4 баллга тенг ёки ундан паст – бу норма, 4 баллдан кўп бўлса – жавоблар намойишкорона сунъий тўқилган, яъни ўзини кўрсатишга ҳаракат қилаяпди.
Олинган натижаларга асосланиб синалувчининг шахси ўрганилади ва хулоса ёзилади. Синалувчида шахснинг қайси хусусияти, яъни экстраверсия, интраверсия, нейротизм кўпроқ намоён бўлганлигини ва унинг темпераменти аниқланади. Кўрсаткичлар нормадан фарқ қилса, синалувчига ўз шахси устида ўйлаб кўриш тавсия этилади.
Изоҳларнинг минимал узунлиги 50 та белгидан иборат. шарҳлар бошқарилади
Қизиқ мақолалар
"Янгиликлар" бўлими бўйича