Анализатор нима?
Анализатор деганда, ташқи маълумотларни қабул қилувчи, қайта
ишловчи ва жавоб реакциясини сақловчи нерв тузилмалари тушунилади. Нерв системасида кўриш, эшитиш, таъм билиш, ҳид сезиш, умумий сезги, ҳаракат ва нутқ анализаторлари фарқ қилинади.
Анализаторлар маркази бош мия пўстлоғининг турли соҳаларида жойлашган. Масалан, кўриш анализатори энса, эшитиш анализатори чакка, ҳаракат анализатори пешона, сезги анализатори тепа бўлагида, нутқ анализаторлари эса чакка ва пешона бўлакларида жойлашган. Агар нутқ анализатори зарарланса, нутқ бузилади, ҳаракат анализатори зарарланса, фалажлик ривожланади, эшитиш анализатори зарарланса, инсон эшитмайдиган бўлиб қолади ва ҳ.к.
Изоҳларнинг минимал узунлиги 50 та белгидан иборат. шарҳлар бошқарилади
Қизиқ мақолалар
"Ибодуллаев энциклопедияси" бўлими бўйича