Дистимик шахс
Бу тоифага кирувчи одамлар ўзининг жиддийлиги билан ажралиб туришади, улар ўта босиқ бўлиб, тушкун кайфиятдаги одамни эслатади. Уларнинг ҳаракатлари суст бўлиб, келажакка пессимистик руҳда қарашади, ўз имкониятларини ҳам паст баҳолашади. Улар бировлар билан кам мулоқотга киришади, давраларда суҳбатга аралашмай жим ўтиришни хуш кўришади. Бундай одамлар кўча-кўйга чиқмай, уйда ўтиришни афзал кўришади, ғала-ғовур ва шовқинли жойлардан четроқ юришади, ёлғизликни ёқтиришади. Бундайларни ўтроқ ҳаёт кечирувчилар деб аташ мумкин, бироқ улар билан яқинлашишга интилганларни ҳурмат қилишади, уларга бўйсунишга ҳам тайёр туришади, ҳаққоний дўстликнинг қадрига етишади. Тўғрилик ва ҳақиқатгўйликка интилишади, бироқ ўз фикрини баён қилишда анча суст бўлишади.
Manba: ©Z. Ibodullayev. Tibbiyot psixologiyasi. Darslik., 3-nashr., T.; 2019., 494b.
© Ibodullayev ensiklopediyasi., 2022 y;
©asab.cc
Изоҳларнинг минимал узунлиги 50 та белгидан иборат. шарҳлар бошқарилади
Қизиқ мақолалар
"Ибодуллаев энциклопедияси" бўлими бўйича