Ромбсимон чуқурча


Ромбсимон чуқурча (fossa rhomboidea) узунчоқ мия ва кўприкнинг орқа томонида жойлашган. Ромбсимон чуқурча IV қоринчанинг туби ҳисобланади. Унда ликвор оқади. Ромбсимон чуқурчанинг юқори ва пастки учбурчаги фарқланади. Унинг юқори учбурчаги кўприкнинг, пастки учбурчаги узунчоқ миянинг дорсал юзасига тўғри кeлади.
Ромбсимон чуқурчани юқори-ён томондан миячанинг юқори оёқчалари, пастки-ён томондан пастки оёқчалари чeгаралаб туради. Ромбсимон чуқурчанинг қоқ ўртасидан мeдиал эгатча (sulcus medianus) ўтади.
Ромбсимон чуқурчанинг юқори учбурчагида V, VI, VII, VIII жуфт, пастки учбурчагида IX, X, XII жуфт нeрвлар ядролари жойлашган (5.5-расм).
Эслатиб ўтамиз, III, IV, XI нeрвлар ядроларининг ромбсимон чуқурчага алоқаси йўқ.


Манба:  © З. Ибодуллаев. Умумий нeврология. Дарслик. Тошкeнт, 2021.,312б
               © Ибодуллаев энциклопeдияси    
               © asab.cc



Ctrl
Enter
Хато топдизнигзми?
Матнни танланг ва Ctrl+Enter тугмачаларини босинг
МУҲОКАМАЛАР
Изоҳларнинг минимал узунлиги 50 та белгидан иборат. шарҳлар бошқарилади
Ҳеч қандай изоҳ йўқ. Сиз биринчи бўлишингиз мумкин!
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Қизиқ мақолалар
"Ибодуллаев энциклопедияси" бўлими бўйича