Товон-тизза синамаси
Бемор горизонтал ҳолатда тепага қараб ётади. Ундан тепага кўтарилган бир оёғининг товони билан иккинчи оёғининг тиззасига тушиш сўралади. Сўнгра товонни болдирнинг устки юзаси бўйлаб пастга равон юргизиш талаб қилинади (7.7-расм).
Бу синама иккинчи оёқда ҳам шу тартибда текширилади. Соғлом одам бу синамани атаксиясиз бемалол бажаради. Мияча яримшари зарарланганда тиззага яқинлашаётган оёқ панжаси титраб кетади, товонни тизза устига тўғри тушира олмайди, болдир устида равон юргиза олмайди, яъни оёқ панжаси ён томонларга тушиб кетаверади. Агар шу ҳолат кузатилса, “товон-тизза синамаси атаксия билан бажарилди” деб хулоса ёзилади.
Манба: © З. Ибодуллаев. Умумий нeврология. Дарслик. Тошкeнт, 2021.,312б
© Ибодуллаев энциклопeдияси
© asab.cc
Изоҳларнинг минимал узунлиги 50 та белгидан иборат. шарҳлар бошқарилади
Қизиқ мақолалар
"Ибодуллаев энциклопедияси" бўлими бўйича