Янгиликлар Ибодуллаев энциклопедияси МИЯДАН КЕТМАЙДИГАН ФИКРЛАР ЁКИ ПСИХАСТЕНИЯ

МИЯДАН КЕТМАЙДИГАН ФИКРЛАР ЁКИ ПСИХАСТЕНИЯ


Неврознинг бу тури қадимдан маълум бўлиб, бу касаллик психастения деб ҳам аталган. Психастения атамасини француз олими Пер Жане таклиф қилган ва миядан кетмайдиган фикрлар бу касалликнинг асосий белгиси эканлигини айтган.

Миядан кетмайдиган фикрлар неврознинг бир тури ҳисобланиб, доимий шубҳалар, қўрқув, мияга азоб берувчи тасаввур ва ғоялар, турли ҳаракатлар ва интилишлар унга хос белгилардир. Бемор бу хаёлларнинг барчасидан қутулишга ҳаракат қилади, даво чораларини излайди, лекин бу уринишлар кўпинча зое кетади, уни мияга ўрнашиб қолган фикрлар қийнайверади.

Миядан кетмайдиган фикрларнинг доимийлиги, такрорланувчанлиги ва улардан қутулишнинг ўта қийинлиги беморни қийин аҳволга солиб қўяди. Бу ҳолатларга бемор танқидий нуқтаи назар билан қарайди, уларнинг асосли эмаслигини, ғалати эканлигини тушунади, уларга бардош беришга интилади, лекин фикрлар унинг иродаси ва хоҳишига боғлиқ бўлмаган ҳолда пайдо бўлаверади. Буларнинг ичида фобиялар алоҳида ўрин касб этади.

Давоси қандай? Бундай беморларни психиатрлар, тиббий психологлар ва психотерапевтлар махсус дастур асосида даволашади. Даволаш муддати бир неча ойларга чўзилиши ҳақида бемор ва унинг яқинлари огоҳлантирилади.

 Профессор Зарифбой Ибодуллаев



Ctrl
Enter
Хато топдизнигзми?
Матнни танланг ва Ctrl+Enter тугмачаларини босинг
МУҲОКАМАЛАР
Изоҳларнинг минимал узунлиги 50 та белгидан иборат. шарҳлар бошқарилади
Ҳеч қандай изоҳ йўқ. Сиз биринчи бўлишингиз мумкин!
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Қизиқ мақолалар
"Ибодуллаев энциклопедияси" бўлими бўйича