Янгиликлар Ибодуллаев энциклопедияси АЛКОГОЛИЗМДА ЭНЦЕФАЛОПАТИЯ

АЛКОГОЛИЗМДА ЭНЦЕФАЛОПАТИЯ


Спиртли ичимликларни катта миқдорда ва узоқ вақт истеъмол қилиш ўткир ва сурункали энцефалопатия ривожланишига сабаб бўлади. Ўткир энцефалопатиялар ичида Гае-Вернике энцефалопатияси алоҳида ўрин тутади. Ушбу энцефалопатия ўткир бошланади ва кучли ифодаланган делириоз психоз, неврологик ва соматик белгилар билан биргаликда намоён бўлади. Мутахассислар мазкур энцефалопатия патогенезида В1 витамини етишмовчилигига катта урғу беришади. Касаллик клиникаси нейропсихологик, психоэмоционал ва вегетатив-висцерал бузилишларга бой бўлади. Уларда турли хил гиперкинезлар, тутқаноқ хуружлари, булбар ва псевдобулбар фалажликлар, полиневропатия белгилари кўп кузатилади. Спиртли ичимликни кўп истеъмол қилган куни уларда ўткир аффектив бузилишлар ривожланади. Булар – психомотор қўзғалишлар, делирия, галлюцинация, иллюзия, Корсаков амнезияси, конфабуляция, ступор, депрессия, онейроид синдром ва бошқа турли хил руҳий автоматизмлар.

Manba: ©Z. Ibodullayev. Tibbiyot psixologiyasi. Darslik., 3-nashr., T.; 2019., 494b. 
           © Ibodullayev ensiklopediyasi., 2022 y; 
              ©asab.cc

Ctrl
Enter
Хато топдизнигзми?
Матнни танланг ва Ctrl+Enter тугмачаларини босинг
МУҲОКАМАЛАР
Изоҳларнинг минимал узунлиги 50 та белгидан иборат. шарҳлар бошқарилади
Ҳеч қандай изоҳ йўқ. Сиз биринчи бўлишингиз мумкин!
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Қизиқ мақолалар
"Ибодуллаев энциклопедияси" бўлими бўйича