АРАН-ДЮШЕН СПИНАЛ АМИОТРОФИЯСИ
Аран-Дюшен спинал амиотрофияси катта ёшдагилар, яъни 40-60 ёшларда бошланади. Унинг дастлабки симптомлари – қўл панжалари мускуллари атрофияси. Атрофиялар тенар ва гипотенарда яққол кўзга ташланади. Атрофик жараён бир неча йиллардан сўнг қўл ва оёқларнинг проксимал мускулларига тарқалади. Қўл панжаси эса маймун панжасига ўхшаб қолади. Баъзида атрофик жараён тил ва ютқум мускулларига тарқайди. Касаллик жуда суст кечади ёки маълум бир босқичга бориб тўхтаб қолади. Ҳозирда бу касалликка алоҳида нозология сифатида қаралмайди.
Manba: © Z. Ibodullayev. Asab kasalliklari. 2-nashr. Darslik, Toshkent, 2021., 960 b.
© Ibodullayev ensiklopediyasi
© asab.cc
Изоҳларнинг минимал узунлиги 50 та белгидан иборат. шарҳлар бошқарилади
Қизиқ мақолалар
"Ибодуллаев энциклопедияси" бўлими бўйича