Топик диагностика
Топик диагностика. Патологик ўчоқ локализациясига қараб ҳаракат бузилишларининг церебрал, спинал ва периферик турлари фарқланади.
Тил-ҳалқум ва сайёр нервлар, IX ва X жуфтлар
Тил-ҳалқум нерви (n.glossopharyngeus, IX нерв) ва сайёр нерв (n. vagus, X нерв) мия устунида жойлашган умумий ядро ва функцияларга эга бўлганлиги боис биргаликда ўрганилади.
N. glossopharyngeus ва n.vagus ядролари:
- Икки ёқлама ядро (nucl. аmbiguus) – ютқин, ҳалқум, ҳалқумусти ва юмшоқ танглайнинг мотор иннервациясини таъминлайди (Х нерв билан биргаликда).
- Сезги ядроси (nucl. alae cinereae) – тилнинг орқа 2/3 қисми, ютқин, юмшоқ танглай, ҳалқум, трахея ва ташқи қулоқ териси, ички қулоқнинг ички қавати, ноғора парда, орқа краниал чуқурча қаттиқ пардасининг сезги иннервациясини таъминлайди (Х нерв билан биргаликда)
- Пастки сўлак ажратиш ядроси (nucl. salivatorius inferior) – парасимпатик секретор ядро бўлиб, қулоқ атрофида жойлашган сўлак безларини иннервация қилади.
- Таъм билиш ядроси (nucl. tractus solitarii) – тилда таъм сезишни таъминлайди (ХIII ва Х нервлар билан биргаликда).
- Сайёр нервнинг хусусий парасимпатик ядроси (nucl. dorsalis n. vagi) – нафақат бульбар, балки бошқа ички аъзоларнинг висцеромотор иннервациясини таъминлайди.
Изоҳларнинг минимал узунлиги 50 та белгидан иборат. шарҳлар бошқарилади
Қизиқ мақолалар
"Ибодуллаев энциклопедияси" бўлими бўйича