Янгиликлар Мақолалар ИНСУЛЬТ РИВОЖЛАНИШ ҲАВФИНИ АНИҚЛАШ ШКАЛАСИ

ИНСУЛЬТ РИВОЖЛАНИШ ҲАВФИНИ АНИҚЛАШ ШКАЛАСИ


Мия инсульти билан боғлиқ прогностик, диагностик ва клиник шкалалар кўп. Маълумки, мия инсульти ўткир ривожланади ва бу вазият врачдан зудлик билан ташхис қўйиш ва даволаш муолажаларини бошлашни тақозо этади. Чунки “терапевтик дарча” даврида кўрсатилган ёрдам жуда катта аҳамиятга эга. Аксарият шкалалар эса катта ҳажмли бўлиб, ургент ҳолатларда улардан фойдаланиб хулоса чиқаришга кўп вақт кетади. Бир қанча шкалалар эса неврологик илмга эга бўлишни тақозо этади. Шуларни эътиборга олиб, биз инсульт ривожланиш хавфини аниқлашнинг оддий шкаласини ишлаб чиқдик. Бу шкаладан турли тоифадаги врачлар ҳар хил вазиятларда фойдаланишлари мумкин.

БЛАНК

САВОЛЛАР  


ЖАВОБЛАР

Ҳа – 1 балл,

Йўқ – 0 балл

 

1. Артериал қон босими ошдими?
2. Бош оғриғи ўткир пайдо бўлдими?
3. Бир томонлама ўткир амавроз ёки амблиопия рўй бердими?
4. Ўткир бош айланиши кузатилдими?
5. Хушини йўқотдими ёки ҳозирда бузилганми?
6. Тананинг бир томонида увишиш ёки ҳолсизлик пайдо бўлдими?
7. Нутқ тўсатдан бузилдими?
8. Менингеал симптомлар борми?
9. Юрак-қон томир касалликлари борми?
10. Уйқу артериялари аускультациясида шовқин борми?
                      Тўпланган умумий балл:

 Баҳолаш мезони:

0 – 3 балл – инсульт ривожланиш ҳавфи паст;

4 – 6 балл – инсульт ривожланиш ҳавфи ўртача;

7 – 10 балл – инсульт ривожланиш ҳавфи юқори ёки инсульт рўй берди.

Инсульт ривожланиш хавфини аниқлаш шкаласи” 10 та саволдан иборат бўлиб, уларнинг қай даражада мавжудлиги инсульт ривожланиш ҳавфини белгилаб беради. Шкала фақат икки хил жавоб варианти, яъни “ҳа” ва “йўқ” жавобларидан иборат. “Ҳа” жавоби 1 балл, “йўқ” жавоби 0 балл билан белгиланган. “Ҳа” жавоблари сони кўпайган сайин баллар йиғиндиси ҳам ошиб боради. Баллар йиғиндиси 7 баллдан ошса, беморда инсульт ривожланиш ҳавфи жуда юқори ҳисобланади ёки бу касаллик ривожланган бўлади. Юрак-қон томир касалликлари мавжуд бўлган беморларда тўсатдан рўй бериб ўтиб кетган ҳар бир моносимптом транзитор ишемик атака ривожланганидан далолат бериши мумкин. Бу шкала ёрдамида нафақат инсульт ривожланиш ҳавфи, балки рўй берган транзитор ишемик атака ҳам аниқланади.

Ушбу шкаладан даволаш-профилактика муассасаларида фаолият кўрсатаётган нафақат невропатологлар, балки терапевтлар, тез тиббий ёрдам врачлари ҳам кенг фойдаланишлари мумкин. Айниқса, аҳоли орасида инсульт ва транзитор ишемик атаканинг тарқалиш даражасини ўрганиш учун оммавий тарзда ўтказиладиган эпидемиологик текширувларда ушбу шкаладан кенг фойдаланиш тавсия этилади.



Ctrl
Enter
Хато топдизнигзми?
Матнни танланг ва Ctrl+Enter тугмачаларини босинг
МУҲОКАМАЛАР
Изоҳларнинг минимал узунлиги 50 та белгидан иборат. шарҳлар бошқарилади
Ҳеч қандай изоҳ йўқ. Сиз биринчи бўлишингиз мумкин!
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Қизиқ мақолалар
"Мақолалар" бўлими бўйича