Янгиликлар Янгиликлар Проф. Зарифбой Ибодуллаевнинг янги «Асаб касалликлари» дарслиги нашрдан чиқди

Проф. Зарифбой Ибодуллаевнинг янги «Асаб касалликлари» дарслиги нашрдан чиқди


Ушбу дарслик «Асаб касалликлари фани ўқув дастури» га асосланиб тайёрланди ва унинг мавзулари хусусий неврологияга оид материаллардан иборат. Дарслик замонавий илм-фан ютуқларига асосланган ҳолда ёзилган бўлиб, унда касаллик номи, этиологияси, патогенези, клиникаси, ташхиси, қиёсий ташхис, даволаш алгоритми, прогнози ва профилактикаси анъанавий йўсинда ёритилган. Дарслик мавзуларининг бундай ёритилиши талабалар томонидан уни ўзлаштиришни осонлаштиради. Ҳар бир мавзуда келтирилган ташхис қўйиш ва даволаш алгоритми Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти экспертлари томонидан ишлаб чиқилган стандартларга қатъиян амал қилган ҳолда тузиб чиқилди. Барча бўлимларда замонавий нейровизуализация усуллари, яъни КТ, МРТ, МРА, ПЭТ, транскраниал доплерография, дуплексли сканирлаш, иммунологик ва вирусологик текширувлар бўйича олинган маълумотлар келтирилган. Ташхис қўйиш ва даволаш босқичлари кетма-кет равишда кўрсатиб берилди. Бу эса беморга қайси босқичда умумий амалиёт шифокори ва қайси босқичда невролог ёрдам кўрсатиши зарурлигини кўрсатиб беради. Дарслик изоҳли жадваллар ва расмлар билан бойитилган. Шунингдек, барча мураккаб атамаларнинг изоҳи келтирилган. Ҳар бир мавзунинг сўнгида назорат учун саволлар мавжуд. Дарслик сўнгида неврологик шкалалар ва улардан фойдаланиш йўллари ёритилган.

проф. Ибодуллаев З.Р.

Кўчириб олиш учун: Асаб касалликлари. Тошкент-2014 .doc

Батафсил кўриш учун: Асаб касалликлари. Тошкент-2014 >>>>>



Ctrl
Enter
Хато топдизнигзми?
Матнни танланг ва Ctrl+Enter тугмачаларини босинг
МУҲОКАМАЛАР
Изоҳларнинг минимал узунлиги 50 та белгидан иборат. шарҳлар бошқарилади
Ҳеч қандай изоҳ йўқ. Сиз биринчи бўлишингиз мумкин!
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив