Янгиликлар Янгиликлар Хотира нима-ю, ақл нима?

Хотира нима-ю, ақл нима?


 

Кўпчилик хотирам паст дейди-ю, бироқ ҳеч ким ақлим паст демайди. Бу қизиқ албатта. Яна шундай парадокс: ёш улғайган сайин хотира пасайиб боради, ақл эса ортиб боради. Хотира фақат эслаб қолиш ва эсда сақлашдан иборат бўлса, ақл – инсоннинг барча олий фазилатларини ўзида мужассамлаштирган ўта мураккаб жараён. Инсон юксак хотира эгаси бўлиши мумкин, бироқ юксак даражада ақлли бўлиш ҳаммага ҳам насиб қилавермайди.

Шундай бир вазиятни тасаввур қилиб кўринг: Дейлик қайсидир  бир давлатнинг ёшу-қариси ақлли инсонлардан иборат! Ўша ҳалқ албатта тараққиётнинг учинчи минг йилллигини бошдан кечираётган бўлур эди. Хотираси кучли мингта одамдан битта ақлли инсон афзал. Хотираси кучли одам ҳатто ўзини бошқара олмаслиги мумкин, бироқ ақлли инсон ҳар қандай мураккаб шароитларда ҳам бутун бир давлатни бошқаради ёки оламшумул кашфиётлар яратади. Бундайлар ҳақли равишда доҳий деган номгача етиб боради. Демак, хотира билан ақлнинг ўзига яраша фарқ қилувчи томонлари кўп.

Профессор Зарифбой Ибодуллаев



Ctrl
Enter
Хато топдизнигзми?
Матнни танланг ва Ctrl+Enter тугмачаларини босинг
МУҲОКАМАЛАР
Изоҳларнинг минимал узунлиги 50 та белгидан иборат. шарҳлар бошқарилади
Ҳеч қандай изоҳ йўқ. Сиз биринчи бўлишингиз мумкин!
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив